2023 йилнинг 9 ноябрь кунидан бошлаб 7, 64, 103, 112, 113, 120, 137, 152, 190 ва 198-сонли автобус йўналишларида хизмат кўрсатиш янги турдаги брутто-шартнома асосида амалга оширила бошланади. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» хабар қилди.

автобус, брутто-шартномалар

Брутто-шартномалар йўловчи ташишни ташкил этиш модели бўлиб, унда барча тушумлар шаҳар бюджетининг махсус ҳисобрақамига ўтказилади ва шаҳар маъмурияти ташувчига йўналишлар бўйича ташувларни амалга оширгани учун бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда уларнинг сифатини назорат қилиш шарти билан ҳақ тўлайди. Бу ҳақда «Газета.uz» батафсил ёзганди.

«Тошшаҳартрансхизмат» 2023 йил август ойигача барча автобус йўналишларида (160 дан ортиқ) кунлик нақд пул топшириш режаси бекор қилинишини маълум қилганди.

Брутто-шартномаларга ўтиш Ўзбекистон президентининг февралдаги жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш тўғрисидаги қарорига мувофиқ жорий этилмоқда.