Бухоро шаҳрида чиқинди ташувчи юк машинаси 18 ёшли талаба қизни босиб кетди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ матбуот котиби «Газета.uz»га маълум қилди.

Воқеа 7 ноябрь куни соат тахминан 08:30 да Мустақиллик кўчасида содир бўлган. Бухоро педагогика институтининг 2-курс талабаси чиқинди ташламоқчи бўлганида «Махсусавтохўжалик» МЧЖга қарашли машинанинг ҳайдовчиси уни пайқамай қолган. Сўнг машинани қизнинг устига ҳайдаб юборган.

Қиз жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.