1 сентябрдан ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ҳақидаги қарор очиқ муҳокамалар ўтказилиб, фойда ва зарарлар баҳолангандан кейингина қабул қилинади.
Раҳматулло Қаршиев «Махсустранс» ДУК директори, Шерзод Каттахўжаев — директорнинг биринчи ўринбосари бўлди.
Cентябрь ойидан Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказида лойиҳа бошқаруви мутахассислиги бўйича магистратура йўналиши йўлга қўйилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан янгиланган асосий дори воситалари рўйхати тасдиқланди.
Тошкент ирригация институти ҳамда Тошкент аграр университетига хорижий ОТМлар билан қўшма таълим дастурларига мувофиқ, магистратурага қўшимча қабул амалга оширилади.
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ марказий аппарати ҳамда тармоқ корхоналари масъул ходимлари томонидан жамоатчилик назорати ўтказиш тартиби белгиланди.
Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасига 50 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилади.
76 нафар абитуриент уяли телефон, шпаргалкалар олиб киришга урингани учун тест синовларидан четлаштирилди.
Оҳангаронда юз берган йўл-транспорт ҳодисасида 4 киши ҳалок бўлиб, 1 киши жароҳат олди.
21−29 июль кунлари Португалияда физика фанидан бўлиб ўтган 49-халқаро олимпиадада НамДУ академик лицейи ўқувчиси Умиджон Ҳафизов бронза медалини қўлга киритди.
Рухсат берилган «тонировка», тугатилаётган ташкилотлар, ойлиги ошадиган судьялар — 1 августдан нималар ўзгаради?
Эр ёки хотиннинг биргаликда қанча вақт яшашидан қатъи назар, Тошкент ва Тошкент вилоятига доимий пропискага қўйилишига рухсат бериш таклиф қилинмоқда.
Тест синовлари материаллари ҳамда натижалари махфийлиги ва дахлсизлиги Давлат фельдъегерлик хизмати томонидан таъминланади.
Тошкент шаҳар прокуратураси 10 кун давомида Чирчиқ дарёси ва каналлар қирғоғида 769 та ноқонуний қурилиш қилингани аниқлади. Уларнинг барчаси бузилади.
Бу йил илк марта бутун мамлакат бўйлаб олий ўқув юртига кириш учун ўтказилаётган тест имтиҳонларини тўғридан-тўғри эфирда кузатиш мумкин.
ЯИДХПда турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш ва архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича янги хизматлар ишга туширилди.
ОТМларга кириш имтиҳони муносабати билан 1 август куни Тошкентдаги бир қатор кўчалар ёпилади.
Тошкентдаги Яккачинор кўчасига белорус шоири Якуб Колас номини бериш таклиф қилинмоқда.
Юқори тезликда ҳаракатланувчи замонавий «Afrosiyob» электропоездиинг йўл чипта нархлари 15 август кунидан бошлаб ўзгарганини маълум қилинди.
«Чимён» қутқарув отряди Тошкент вилояти тоғларида адашиб қолган саёҳатчилар гуруҳини қутқарди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг