Бир кун давомида ёнғин ўчириш бўлинмалари томонидан Тошкент шаҳар ҳудудида 11 та қуриган ўт ва шох-шабба ёниши билан боғлиқ ёнғинлар бартараф қилинди, деб хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати. Бу ёнғинларнинг ёниш майдони ўртача 200 метр кв ни ташкил қилади.

Бундай ёнғинларнинг майдони бўйича энг каттаси соат 12:35 да Сергели туманидаги Аэропорт ҳудудида содир бўлиб, ёнғин майдони тахминан 200 метр кв ни ташкил қилади. Ундан ташқари, Бектемир тумани Олтин топган кўчаси 32-уй олдида 200 метр кв майдонда қуруқ ўт ёнган.

ИИББ хабарида қайд этилишича, барча ҳолатларда аланганинг фуқаролар яшаш жойларига ўтиб кетишига йўл қўйилмаган.