Тошкентдаги Мустақиллик кўчасида шанба куни ҳаракат қисмларини ажратиб турувчи тўсиқларнинг катта қисми олиб ташланди. Мазкур ишга кўп миқдордаги техника ва коммунал хизматлари ходимлари жалб қилинган.

Худди шу хизматлар 2015 йилнинг кузида Ўзбекистон пойтахтида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитига тайёргарлик кўрилаётган вақтда тўсиқларни ўрнатган эди.

«Газета.uz» на шаҳар, на туман ҳокимиятидан тезкор изоҳ олишнинг уддасидан чиқди. Пойтахт ИИББ ҳам вазиятга ойдинлик киритмади. Мустақиллик кўчасидаги ЙПХ инспекторларидан бири мухбиримизга тўсиқларни олиб ташлаш қарори ҳаракат хавфсизлигини оширишга қаратилганини таъкидлади.

Аввалроқ «Газета.uz» шаҳар бўйлаб ўрнатиб чиқилган бундай тўсиқлар йўлларда авария ҳолатини кескин оширгани, ҳайдовчилар кўриш даражасини чеклаб, пиёдаларга катта хавф туғдиргани ҳақида ёзган эди.

Фото