Тошкент ислом университетида ислом цивилизациясини ўрганиш бўйича ISESCO (Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти) махсус кафедраси очилади. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев аввалроқ 2016 йил октябрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида ушбу ташаббус билан чиққан эди.

ОТМ маъмуриятидан «Газета.uz"га хабар қилинишича, 22−25 май кунлари Тошкент ислом университети делегациясининг Марокашнинг Работ шаҳрида жойлашган ISESCO Бош бошқармасига ташрифи бўлиб ўтди. ISESCO ва Тошкент ислом университети ўртасида Ислом цивилизациясини ўрганиш бўйича ташкилот кафедрасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди. Кафедра тузилмавий таркиби, ўқув фанлари ва илмий фаолият вазифалари аниқлаб олинди.

ISESCO кафедрасини ташкил этишдан мақсад мусулмон дунёсида таълим, фан ва маданият тарихи ва ҳозирги ҳолатини ўрганишдан иборат.