Ўзбекистон 2018 йилда мамлакат фуқаролари учун кичик ҳаж зиёратига (умра) ажратилувчи квота миқдорини 10 минг кишига қадар ошириш илтимоси билан Саудия Арабистонига мурожаат қилади, деб хабар берди Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита «Газета.uz"га.

Қўмита вакилининг сўзларига кўра, Саудия Арабистони мазкур масалада якунини қарорни келгуси йилнинг аввалида қабул қилиши мумкин.

«Квотани ошириш бўйича қарор аҳоли турмуш даражасининг ўсиши ва мос равишда Ўзбекистонда зиёратни амалга ошириш истагида бўлганлар сонининг ортиши билан боғлиқ», — дея қайд этилди Дин ишлари бўйича қўмитада.

2017 йилда Ўзбекистондан муқаддас ислом зиёратлари учун умумий квота миқдори 2016 йилга нисбатан 20 фоизга — 13,2 минг кишига қадар оширилди. Жумладан, ҳаж учун квота 1,4 баробарга — 7200 зиёратчига ошган бўлса, умра учун квота ўзгаришсиз 6000 киши (5350 киши баҳорги, 650 киши — ёзги мавсум) даражасида қолган эди.

2016 йилда ҳаж ва умра дастури доирасида республика учун ажратилган барча 11,2 минг кишилик квотадан тўлиқ фойдаланилган. Мусулмонлар идораси ва бошқа қатор жамоат жамғармалари таклифи бўйича жорий йилда биринчи навбатда илк бор зиёрат қилишни режалаштирганларнинг аризаларини қаноатлантириш ҳисобга олинмоқда.