Подполковник Илҳом Турғунов «Postda» ва «На посту» газеталари, шунингдек «Qalqon» ва «Щит» журналлари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири этиб тайинланди, дея хабар қилди Ўзбекистон ИИВ «Postda» газетаси.

Бунга қадар Илҳом Турғунов ИИВ Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.