Пойтахтдаги Бухоро кўчаси 10-уй манзилида жойлашган «Тошкент» Республика фон биржаси биноси «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси ҳисобига ўтказилади.

Бу ерда академик жамоалар чиқишлари учун жаҳон стандартларига жавоб берувчи замонавий концерт зали ташкил этилади. Эслатиб ўтамиз, муқаддам ҳам бу ерда концерт зали мавжуд бўлган.

Карта: mg.uz.

Мазкур қарор Ўзбекистон Президентининг 31 майдаги «Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан тасдиқланди.

Ҳужжатда ёшларни театр ва музейлар, концерт-кўнгилочар тадбирларга тизимли равишда жалб қилиш йўли билан уларнинг эстетик тарбиясини яхшилаш, маънавий-маърифий даражасини юксалтириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳам кўзда тутилган.