Шавкат Мирзиёев 25 январь куни «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонини [ПФ-14] имзоланди. Фармон матни «Газета.uz»да мавжуд.

Фармонга мувофиқ вазирлик ва идораларда бюджет ва нобюджет маблағларидан молиялаштириладиган жами 17 447 та бошқарув ва ишлаб чиқариш штат бирликлари қисқартирилмоқда (умумий сонга нисбатан 24 фоиз). Шу жумладан, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ўринбосарлари сони 207 нафардан 144 нафаргача (- 63) ёки 30 фоизга қисқартирилмоқда.

Шунингдек, дастлабки ҳисоб-китобларга мувофиқ, 703 таавтотранспорт воситалари ва 10 та бинолар бўшамоқда.

Мазкур чора-тадбирлар натижасида:

  • штатлар сонини қисқартириш ҳисобига 1,5 триллион сўм;
  • автотранспорт воситалари сонини қисқартириш ҳисобига (шу жумладан, ёқилғи-мойлаш, шиналарни алмаштиришхаражатлари) 70 миллиард сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади.

Вазирлик ва идораларда ходимларнинг умумий чекланган сони 56 573 нафар этиб белгиланди. Вазирлик ва идораларнинг нобюджет маблағларидан қўшимча бошқарув штатларни киритиш қатъий тақиқланди.

Ҳар бир вазирлик ва идора ўз фаолиятини мутлақо янги тизим асосида ташкиллаштириш мақсадида 16 та йўналиш бўйича аниқ таклифларни ўз ичига олган президентнинг ҳужжати лойиҳасини киритади. Унда, шу жумладан қуйидаги масалалар бўйича манзилли чора-тадбирлар белгиланади:

  • соҳаларда ҳал қилиниши лозим бўлган масалаларга ечимтопишга йўналтирилган ташкилий-ҳуқуқий ва молиявий чора-тадбирлар, аҳоли учун қулай шароитлар яратиш, фуқароларнинг тизимли муаммоларини ҳал этиш;
  • бюджет маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш, давлат харидлари шаффофлигини ошириш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари учун тенг имкониятлар яратиш орқали давлат харидлари жараёнида рақобатни ривожлантириш;
  • тегишли соҳаларда давлат-хусусий шериклик ва аутсорсингмеханизмларини кенг жорий қилиш, 2023 йилдан бошлаб вазирлик
    ва идоралар ҳамда уларнинг тизим ташкилотларининг айрим функцияларини босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш;
  • тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш (уларга хизмат кўрсатиш, давлат томонидан субсидия тақдим этиш, имтиёз бериш
    ва бошқача тартибда қўллаб-қувватлаш) ҳамда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш;
  • вазирлик ва идораларда ҳамда улар таркибига кирадиган ташкилотлар кесимида коррупция авж олган соҳаларда унинг ривожланиш сабаблари ва шартларини ўрганиш асосида ушбу соҳаларнинг ҳар бирига «ташхис қўйиш» ҳамда коррупция омилларини бартараф этиш;
  • соҳага АКТни кенг жорий этиш, шу жумладан вазирлик
    ва идораларнинг иш жараёнини рақамлаштириш;
  • энергияни тежаш, унинг самарадорлигини ошириш ва соҳага қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жалб қилиш.

Вазирлик ва идораларнинг ягона рўйхати тасдиқланди. Ҳукуматга бўйсунадиган мустақил вазирлик ва идоралар сони жами 26 та этиб белгиланди (улар таркибига кирган барча қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар билан бирга жами 69 та), шу жумладан:

  • вазирликлар — 21 та;
  • қўмиталар — 12 та, шундан 2 таси мустақил мақомга эга;
  • агентликлар — 25 та, шундан 3 таси мустақил мақомга эга;
  • инспекциялар — 11 та.

Шунингдек, вазирлик ва идораларнинг ўзбек ва рус тилларидаги қисқартма номлари тасдиқланиб, уларни йиғилиш
ва видеоселектор баёнлари, хизмат ёзишмалари, таҳлилий материалларда кўрсатиш мумкин бўлади.

Вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратлари ва ҳудудий бўлинмаларининг тузилмаларини шакллантириш бўйича ягона талаблар тасдиқланмоқда. Эндиликда вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратларида таркибий бўлинмалар фақат 4 та шаклдан иборат бўлади (департамент 20+; бошқарма 7−19; бўлим 2−6; мутахассислар 1).

Бунда, вазирликлар ҳузуридаги қўмиталар, агентликлар ва инспекцияларда департамент шаклида таркибий тузилма ташкил қилинмайди. Амалда таркибий бўлинмаларнинг 10 тадан зиёд шакллари мавжуд (департамент, бош бошқарма, бошқарма, бўлим, шўъба, хизмат, бюро, гуруҳ ва бошқалар).

Раҳбар ходимлар (раҳбар, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, ёрдамчиси, департамент, бошқарма, бўлим бошлиқлари ва ўринбосарлари) ва ижрочилар (мутахассислар) нисбати марказий аппарат бўйича камида 1/3 нисбатда (33/67 фоиз) бўлади. Амалда бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги марказий аппаратида раҳбар ва ижрочи ходимлар нисбати 44/56 фоизни
ёки Энергетика вазирлигида 41/59 фоизни ташкил қилмоқда.

Вазирларга уларнинг фаолиятини стратегик вазифаларни ҳал этишга йўналтириш, кунлик ишлар бўйича иш юкламасини камайтириш мақсадида улар фаолиятини ҳуқуқий, ташкилий-техник, ахборот-таҳлил жиҳатдан таъминлайдиган Вазир котибияти ташкил қилишга ҳуқуқ берилади.

Стратегик режалаштириш, ахборот хизмати, кадрлар, ахборот таҳлил, ижро назорати, мурожаатлар, АКТ, юридик таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш, молия-иқтисод, халқаро алоқалар, биринчи бўлим таркибий бўлинмалари ташкил этилиши мажбурий этиб белгиланди.

Бунда, стратегик режалаштириш, ахборот хизмати, коррупцияга қарши курашиш ва халқаро алоқалар бўлинмалари фақатгинавазирлик ва мустақил мақомга эга бўлган идорада ташкил қилиниб, ушбу йўналишларда улар ягона сиёсатни амалга оширади.

Вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмаларида:

  • таркибий бўлинмалар фақат 3 та шаклдан иборат бўлади (бўлим 5+; шўъба 2−4; мутахассислар 1);
  • раҳбар ходимлар (бошқарма, бўлим ҳамда шўъба бошлиқлари ва ўринбосарлари) ва ижрочилар нисбати бўлинма бўйича камида
    1/3 нисбатда (33/67 фоиз) бўлади.

Амалда Маданият вазирлигининг туман (шаҳар) бўлинмаларида раҳбар ва ижрочи ходимлар нисбати 63/37 фоизни ташкил қилмоқда.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан:

  • юридик мақомга эга бўлган жамғармалар ижро этувчи органларининг (дирекциялар, қўмиталар, департаментлар) фаолиятини тугатиш, уларнинг функцияларини тегишли вазирлик
    ва идораларга ўтказиш;
  • вазирлик ва идораларда хизмат автотранспортиданфойдаланиш тизимини аутсорсинг асосида ташкил этиш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси киритилади.