Сурхондарё вилояти Ангор, Термиз, Жарқўрғон, Музработ, Шўрчи ва Сариосиё туманларига янги ҳокимлар тайинланди, дея хабар қилди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Халқ депутатлари Ангор тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида шу кунга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Абдуллаев Шоҳжаҳон Бекмуратович вазифасидан озод этилди. Туман ҳокими лавозимига Мардонов Қосим Эсонович тасдиқланди.

сурхондарё, тайинловлар

Қосим Мардонов. Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Қосим Мардонов 1975 йил 24 ноябрда Термиз туманида туғилган. 1997 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги иқтисодчи.

У 2007−2020 йилларда Молия бошқармаси, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда Вазирлар Маҳкамасида турли лавозимларда фаолият юритган. 2020 йилдан буён Вазирлар Маҳкамаси Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибиятининг Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари бўйича бош мутахассиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шунингдек, Халқ депутатлари Термиз тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида шу кунга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Уринов Шухратжон Бекмахматович вазифасидан озод этилди. Туман ҳокими лавозимига Назаров Шухрат Худайбердиевич тасдиқланди.

сурхондарё, тайинловлар

Шухрат Назаров. Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Шухрат Назаров 1968 йил 16 апрелда Шўрчи туманида туғилган. 1991 йил Тошкент халқ хўжалиги институтини, 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги иқтисодчи, ҳуқуқшунос.

У 2008−2022 йилларда Солиқ органларида турли лавозимларда фаолият юритган. 2022 йилдан буён Чирчиқ шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Бундан ташқари, Элмурод Авазов Жарқўрғон тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

сурхондарё, тайинловлар

Элмурод Авазов.

Элъмурод Авазов 1988 йил 15 июлда Шеробод туманида туғилган. 2010 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги бухгалтерия ҳисоби ва аудит, давлат молиясини бошқариш. Э.Авазов 2012—2022 йилларда иқтисодиёт бошқармаси ва вилоят ҳокимлигида турли лавозимларда фаолият юритган.

2022 йилдан буён Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Савдо ва хизматлар инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Абдурашид Исмаилов эса Музработ тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

сурхондарё, тайинловлар

Абдурашид Исмаилов. Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Абдурашид Исмаилов 1977 йил 12 июлда Бойсун туманида туғилган. 2005 йил Термиз давлат университети, 2014 йил Тошкент молия институтини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги педагог, бюджет ҳисоби ва назорат-молия.

А.Исмаилов 1996—2022 йилларда ижтимоий таъминот, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасида турли лавозимларда фаолият юритган.

2022 йилдан буён Музработ тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шўрчи туманига эса Улуғбек Зокиров ҳоким этиб тайинланди.

сурхондарё, тайинловлар

Улуғбек Зокиров. Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Улуғбек Зокиров 1974 йил 3 декабрда Сариосиё туманида туғилган. 1997 йил Термиз давлат университети, 2004 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги биология ўқитувчиси, иқтисодчи.

У 1997−2022 йилларда тижорат банклари, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қишлоқ қурилиш инвест, Марказий банк бошқармасида турли лавозимларда фаолият юритган.

2022 йилдан буён Республика Марказий банк департамент директори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Сариосиё туманига Абдуқодир Донаев ҳоким этиб тайинланди.

сурхондарё, тайинловлар

Абдуқодир Донаев. Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Абдуқодир Донаев 1981 йил 8 августда Музработ туманида туғилган. 2005 йил Тошкент давлат юридик институтини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги ҳуқуқшунос. У 2005−2022 йилларда Прокуратура органларида турли лавозимларда фаолият юритган.

2022 йилдан буён Тошкент шаҳар Яшнобод тумани прокурори лавозимида ишлаб келаётган эди.