БМТ шафелигида Оролбўйининг энг муҳим муаммоларини ҳал қилишда мувофиқлаштирилган ёндашувни таъминлаш бўйича жамғарма ташкил этилмоқда.
Саудия Арабистони қироли Ўзбекистон элчиси билан учрашувда президент Шавкат Мирзиёевни мамлакатга расмий ташриф билан келишга таклиф этди.
Ўзбекистон президенти фармойишига мувофиқ, эрта тонгда Мудофаа вазирлиги қўшинлари тревогаси кўтарилди.
Ички ишлар вазирлиги делегацияси Дубайда Интерпол Бош Ассамблеясининг 87-сессиясида иштирок этди.
Экология ва Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисига ўринбосар тайинланди.
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги янги битим бўйича музокараларни бошлади.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ҳуқуқни ҳимоя қилиш борасида ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар билан амалий мулоқотни қатъий давом эттиришини маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев Ливан президенти Мишел Аунни мамлакат мустақиллиги куни билан табриклади.
Президент қарори билан Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси, Техник кўмаклашиш маркази ва «Хавфсиз шаҳар» маркази ташкил этилди.
Ўзбекистон президенти БМТ бош котиби ўринбосари, ташкилотнинг Женевадаги бўлинмаси бош директорини қабул қилди.
Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашувда уни Роғун ГЭС ишга туширилгани билан табриклади.
Президент қарори билан Ростов-Дон шаҳрида (Россия Федерацияси) Ўзбекистон Республикасининг Бош консулхонаси очилди.
Шавкат Мирзиёев Tashkent City халқаро бизнес маркази қурилишини яна бир бор кўздан кечирди.
Шавкат Мирзиёев «Ўзбекнефтгаз» ташкилий тузилмасини оптималлаштириш ва тармоққа оид бўлмаган ташкилотларни тизимдан чиқариш бўйича кўрсатмалар берди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилда Швейцарияга бориши режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Шавкат Мирзиёев конгрессмен Трент Келли бошчилигидаги АҚШ Конгресси делегациясини қабул қилди.
АҚШ Конгресси Вакиллар палатасидаги «Ўзбекистон бўйича кокус» вакиллари Ўзбекистонга келди.
Ўзбекистон элчиси Жавлон Вахабов Канада генерал-губернаторига ишонч ёрлиқларини топширди.
Ўзбекистон президенти Латвия Республикаси эълон қилинганининг 100 йиллиги муносабати билан президент Раймондс Вейонисни қутлади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг