Ўзбекистон президентининг 2 августдаги фармонига асосан Мавлонов Акмалхўжа Юсупович Ўзбекистон Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Акмалхўжа Мавлонов (1975 й. т.) Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган (2002). Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2002 йилда Давлатобод туман прокуратурасида бошлаб, Наманган вилояти прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2006 йилдан Бош прокуратура бошқарма прокурори, катта прокурори, Марғилон шаҳар прокурори, Сирдарё вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари, Хоразм вилояти прокурори лавозимларида фаолият юритган. Февралдан шу вақтгача Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган.

Рахимов Дилшод Фахриевич Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди. Дилшод Рахимов (1978 й. т.) Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган (2002). 2010 йилдан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментда, Департамент органларида турли лавозимларда, 2012 йилдан Бош прокуратура бўлим прокурори, катта прокурори, бошқарма катта прокурори, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият юритган. Аввал Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Мухамедов Умиджон Салимович Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Умиджон Мухамедов (1976 й. т.) Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган (1998). 1998 йилдан Тошкент ҳарбий прокуратурасида, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2010 йилдан Бош прокуратура бўлим катта прокурори, бўлим бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи, Оҳангарон туман прокурори лавозимларида фаолият юритган. Аввал Бош прокуратура қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш муаммоларини таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Ачилов Жамол Алишерович Бош прокуратура қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш муаммоларини таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Жамол Ачилов (1982 й. т.) Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган (2002). 2008 йилдан Адлия вазирлиги иқтисодий қонунчилик бошқармасида бошлаб, Адлия вазирлигида турли лавозимларда, 2015 йилдан Вазирлар Маҳкамаси, Президент девонида масъул лавозимларда фаолият юритган. Аввал Бош прокуратура божхона ва солиқ соҳаларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.