Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Марокаш қироли Муҳаммад VIни мамлакат миллий байрами — Қирол тахтга чиққан кун муносабати билан табриклади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Википедия маълумотларига кўра, маршал ва Марокаш қироллигининг Қуролли кучлари Олий бош қўмондони Муҳаммад VI 1999 йилнинг 30 июль санасида тахтга ўтирган. Бу сана мамлакатда миллий байрам сифатида нишонланади.