Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимовнинг 2018 йил 1 августдаги қарорига мувофиқ, Нурқулов Абдумажид Алибекович вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Шу пайтгача бу вазифада Камолиддин Қурбонов ишлаб келаётган эди. Бу ҳақда «Зарафшон» газетаси сайтида хабар берилди.

Вилоят ҳокимнинг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчиси этиб Шукуров Акмал Ғайратович тайинланди.

1 августга қадар Самарқанд вилояти ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Мунис Восеев ўрнида эндиликда Нуруллаев Ботиржон Ўткирович фаолият кўрсатади.