2018 йилнинг 2 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ўз дипломатик миссиясини якунлаётган Туркманистон фавқулодда ва мухтор элчиси Шири Шириевни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида вазир Туркманистон элчиси мамлакатимизда фаол ва сермаҳсул фаолият юритганини қайд этди ҳамда Ўзбекистон — Туркманистон муносабатларини кенгайтириш ва чуқурлаштиришдаги унинг қўшган шахсий ҳиссасини юқори баҳолади.

Шири Шириев ўз навбатида Ўзбекистон томонига ўзининг элчи сифатидаги самарали фаолияти учун яратилган қулай шароитлар учун миннатдорлик изҳор этди.