Бунга қадар Яшнобод тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Тиллашайхов Ҳожиакбар Камолиддинович Яшнобод тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тиллашайхов Ҳожиакбар Камолиддинович 1983 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2004 йилда Тошкент кимё технология институти (кундузги) , 2009 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети (сиртқи), 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси банк-молия академияси, 2016 йилда Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси тамомлаган.

2016 йилда «Ипак йўли» акциядорлик инновация тижорат банки Сағбон филиали бошқарувчисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

2016−2017 йилларда Яшнобод тумани ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизматлар соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.