1 август куни халқ депутатлари Пастдарғом туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ҳокимлиги сайтида хабар берилди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси У.Исмоилов ва вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов иштирок этди ва сўзга чиқди. Сессияда ташкилий масала кўрилди.

2017 йил февраль ойидан буён Пастдарғом тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Эргашев Собиржон Файзуллаевич ўз аризасига кўра туман ҳокими вазифасидан озод этилди.

Шу пайтгача Тойлоқ тумани ҳокими вазифасида фаолият кўрсатган Саъдуллаев Баҳодир Сафиюллаевич Пастдарғом тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Б.Саъдуллаев 2017 йил август ойида Тойлоқ тумани ҳокими этиб тайинланган эди. Унинг Пастдарғом тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани муносабати билан Тойлоқ тумани ҳокими вазифасидан озод этилди.

2014 йил сентябрь ойидан буён «Агробанк» Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Бобоназаров Баҳодир Қодирович Тойлоқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.