Аминов Рустам Анварович Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

У бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.
Аминов Рустам Анварович 1978 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган (2001).

2013−2014 йилларда — Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.
2014−2014 йилларда — Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.