Ўзбекистон Республикаси президенти қарорига мувофиқ, Жўраев Шуҳрат Хўжамбердиевич Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирининг қурилиш ва муҳандислик муҳофаси ишлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Маълумотларга қараганда, Шуҳрат Жўраев 2 август куни вазирлик жамоасига таништирилди ва иш бошлади.

2018 йилнинг апрель ойига қадар Шуҳрат Жўраев Жиззах вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.