Раҳмонов Шароф Диёрович Тошкент шаҳар ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, саноатни, туризмни ривожлантириш ва хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Шароф Раҳмонов 1983 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2004 йилда Тошкент тдавлат иқтисодиёт университети (кундузги), 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби (магистратура)ни битирган.

Турли йилларда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида, Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонасида, «Ўзмарказимпекс», «Ўзтадбиркорэкспорт» компанияларида ишлаган.

2017−2018 йилларда Ташқи савдо вазирлигининг «Узтрейд» компанияси бошқаруви раиси вазифасини бажарувчиси, 2018 йилда National Export Company ÿзбек-германия қўшма корхонаси бош директори бÿлиб ишлаган.