Сиёсат

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 28 апрель куни чақирилади
20 апрель 2022, 15:45

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 28 апрель куни чақирилади

Сенатнинг 25-ялпи мажлисини 28 апрель куни чақирилади. Унда 9 та қонун, шу жумладан, почта алоқаси, ичимлик суви таъминоти, қўриқлаш фаолияти, халқаро тижорат арбитражи тўғрисидаги қонунлар муҳокама қилинади. Қолаверса, Вазирлар Маҳкмаси, Ҳисоб палатаси, Марказий банк, бош прокурор ва адлия вазирининг ҳисоботлари тингланади.

Афғонистондан наркотик моддаларнинг контрабандаси ҳажми ошди — Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш маркази
20 апрель 2022, 15:43

Афғонистондан наркотик моддаларнинг контрабандаси ҳажми ошди — Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш маркази

Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази раҳбари Олим Нарзуллаевнинг айтишича, Афғонистондан «Шимолий йўналиш» орқали наркотик моддаларни олиб ўтиш ҳолатлари кўпайган. Бунда кўп кузатилган наркотик моддаларни олиб ўтишга уриниш Ўзбекистон транспорт инфратузилмаси орқали бажарилган.

Президент 21−22 апрель кунлари Қашқадарё вилоятига сафар қилади
20 апрель 2022, 12:17

Президент 21−22 апрель кунлари Қашқадарё вилоятига сафар қилади

Президент Шавкат Мирзиёев 21−22 апрель кунлари Қашқадарё вилоятига сафар қилади.

Йил якунига қадар маҳаллаларда бўш бино қолиши керак эмас — президент
19 апрель 2022, 19:24

Йил якунига қадар маҳаллаларда бўш бино қолиши керак эмас — президент

Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари мамлакат бўйича 5 мингга яқин бўш бино борлигини аниқлади. Шавкат Мирзиёев бўш бино-иншоотларни сотиш, ижарага беришдан тушган маблағларни ушбу маҳалланинг инфратузилмасини ривожлантиришга сарфлашни буюрди. «Йил якунига қадар бўш бино қолиши керак эмас», — деди у.

Ўзбекистонда 410 мингдан кўпроқ хонадонда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар яшайди
19 апрель 2022, 17:31

Ўзбекистонда 410 мингдан кўпроқ хонадонда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар яшайди

Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари 35,3 млн аҳоли истиқомат қиладиган 6,9 млн хонадонни тўлиқ хатловдан ўтказди. Натижада хонадонларнинг 47 фоизида қўшимча даромадга эҳтиёжи бор, 36 фоизида ўзига тўқ, 11 фоизида кам даромадли ва 6 фоизида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар яшаши маълум бўлди.

Президент Жаҳонгир Ортиқхўжаевни қатъий огоҳлантирди
19 апрель 2022, 17:16

Президент Жаҳонгир Ортиқхўжаевни қатъий огоҳлантирди

Шавкат Мирзиёев маҳаллада ҳоким ёрдамчилари фаолияти ва аҳоли бандлигини таъминлашда йўл қўйилаётган камчиликларни танқид қилди. Президент Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, унинг биринчи ўринбосари ва солиқ бошлиғини қатъий огоҳлантирди. Олтинкўл тумани ва Зарафшон шаҳри ҳокимлари, қолаверса, республикадан 11 нафар вакил лавозимидан озод қилинди.

Қашқадарё вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди
19 апрель 2022, 16:11

Қашқадарё вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Алишер Қодиров вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Йил охиригача кўзи ожиз болалар яшайдиган ҳудудларда овозли светофорлар ўрнатилади
19 апрель 2022, 11:54

Йил охиригача кўзи ожиз болалар яшайдиган ҳудудларда овозли светофорлар ўрнатилади

Президент қарорига асосан кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ИИВга бириктирилди ва «Нурли маскан» мактаблари деб қайта номланди. Йил якунига қадар кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар яшайдиган ҳудудларда овозли светофорлар ва инновацион йўл белгилари ўрнатилади. Қолаверса, мактаблар учун Брайль ёзувидаги дарсликлар чоп этилади, ўзбек нутқи синтезаторига эга махсус компьютер дастурлари яратилади.

Афғонистон билан чегарада вазият барқарор — Шерзод Асадов
19 апрель 2022, 00:13 1

Афғонистон билан чегарада вазият барқарор — Шерзод Асадов

Ўзбекистон президенти матбуот котиби Термиз атрофида Ўзбекистон Қуролли кучлари Афғонистон ҳудудидан ракеталар билан ўққа тутилгани тўғрисидаги хабарларни расман рад этди.

ЎТЙ: Афғонистон «Ҳайратон — Мозори-Шариф» йўналиши бошқарувидан мамнун
18 апрель 2022, 10:10

ЎТЙ: Афғонистон «Ҳайратон — Мозори-Шариф» йўналиши бошқарувидан мамнун

«Ўзбекистон темир йўллари» Афғонистон темир йўллари бошқармаси (ARA) «Ҳайратон — Мозори-Шариф» йўналишини 2011 йилдан буён бошқариб келаётган ўзбек компанияси фаолиятидан «бутунлай қониқиш ҳосил қилгани»ни билдирди. Бир вақтнинг ўзида афғон матбуоти ARA назоратни босқичма-босқич ўз қўлига олиш ниятида экани ҳақида ёзмоқда.

Жиззах шаҳар ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди
17 апрель 2022, 15:36

Жиззах шаҳар ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Жиззах шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб Азиз Эргашев тайинланди. У «Ўзнефтгазинспекция» Жиззах вилоят бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

«Банклар энг катта порахўрлик билан шуғулланяпти» — президент
17 апрель 2022, 14:35 1

«Банклар энг катта порахўрлик билан шуғулланяпти» — президент

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармасига тадбиркорлик субъектларининг имтиёзли кредитларини қоплаш учун бюджетдан қўшимча маблағлар ажратилади. Ҳудудлардаги кичик ва ўрта бизнесни молиялаштириш учун банкларга 300 млн доллар ажратилади. Шавкат Мирзиёев: «Ажратиладиган ҳар бир доллар, ҳар бир сўм — бюджетданми, банкданми — бу ҳаммаси халқнинг пули», — дея таъкидлади. Шу билан бирга, у банклар энг катта порахўрлик билан шуғулланаётганини қайд этди.

ИТСВ — бош вазир ўринбосари рафиқаси ва қайнотаси номининг «Пандора архивида» келтирилгани ҳақида
17 апрель 2022, 10:46

ИТСВ — бош вазир ўринбосари рафиқаси ва қайнотаси номининг «Пандора архивида» келтирилгани ҳақида

Офшор компаниялар хизматидан фойдаланиш бўйича «Пандора архиви»да бош вазир ўринбосари Сардор Умурзаковнинг рафиқаси Нодира Умурзакова ва қайнотаси Марлен Азизовнинг ҳам номлари борлиги маълум бўлди. ИТСВнинг билдиришича, Азизов 1990-йилларнинг бошидан буён бизнес билан шуғулланган, Умурзоқова эса ҳеч қачон хорижда ҳеч қандай актив ёки мулкка эгалик қилмаган ёки бенефициар бўлмаган.

Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи май ойида бўлиши кутилмоқда
15 апрель 2022, 17:48

Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи май ойида бўлиши кутилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга жавоб ташрифи май ойи охирларида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзаков Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашувда олий даражадаги ташрифга тайёргарлик кўриш мақсадида Бишкек шаҳрига келганини маълум қилди.

«Сайлов кодексига зидлигини биламиз». Навоийда ҳоким ўринбосари депутатлик қилаётганига изоҳ берилди
15 апрель 2022, 15:55

«Сайлов кодексига зидлигини биламиз». Навоийда ҳоким ўринбосари депутатлик қилаётганига изоҳ берилди

Кармана тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Тоҳир Ўринов ҳамда Навоий вилояти ҳокимлиги котибият мудири Мақсуд Нуруллаев бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари вилоят кенгашида депутатлик қилади. Уларнинг депутатликдан кетиш бўйича аризаси олинган бўлса-да, ҳануз кенгашга аъзолигича қолмоқда. Буни «сайлов кодексига зидлигини биламиз», дея изоҳлади ҳокимият матбуот хизмати раҳбари Бектемир Пирнафасов. Унинг сўзларига кўра, «бу ҳолат фақат Навоий вилоятида эмас, балки ҳар битта вилоятда камида 2−3 тадан бор».

Энди жисмоний шахслар ҳам банкрот деб топилиши мумкин
14 апрель 2022, 20:41

Энди жисмоний шахслар ҳам банкрот деб топилиши мумкин

Президент тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонунни имзолади. Унга кўра, жисмоний шахслар ҳам банкрот деб топилиши мумкин, илгари бундай тартиб мавжуд эмас эди. Тўловга қобилиятсизик ҳолати суд томонидан кўриб чиқилади ва суд қарорисиз ундирувни мол-мулкка қаратишга йўл қўйилмайди. Бундан ташқари, «Банкротлик тўғрисида»ги қонун ҳам ўз кучини йўқотди.

Шавкат Мирзиёев ва Виктор Орбан телефон орқали мулоқот қилди
14 апрель 2022, 16:20

Шавкат Мирзиёев ва Виктор Орбан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон президенти телефон орқали мулоқотда Венгрия ҳукумати раҳбарини «ФИДЕС» — Христиан-демократик халқ партияси коалицияси ушбу мамлакат парламентига бўлиб ўтган сайловда ғалаба қозонгани билан табриклади.

Heritage Foundation`нинг айрим индексларида Ўзбекистон KPI`га эриша олмади — Танзила Нарбаева
14 апрель 2022, 15:09

Heritage Foundation`нинг айрим индексларида Ўзбекистон KPI`га эриша олмади — Танзила Нарбаева

Сенат раиси Танзила Нарбаева Heritage Foundation`нинг «Эркин савдо» кўрсаткичида Ўзбекистоннинг ўрни рекорд даражада яхшиланганини маълум қилди. Бироқ, «Иқтисодий эркинлик» индексида Ўзбекистон 117-ўринни эгаллаб, «асосан эркин бўлмаган мамлакатлар» гуруҳида қолди. Қолаверса, «Суд фаолияти самарадорлиги», «Солиқ юки», «Фискал саломатлик», «Бизнес юритиш», «Меҳнат бозори эркинлиги» индексида ҳам KPI`га эришилмагани танқид қилинди.

Ўзбекистон БМТ комиссияси аъзоси этиб сайланди
14 апрель 2022, 12:03

Ўзбекистон БМТ комиссияси аъзоси этиб сайланди

Ўзбекистон БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг Ривожланиш мақсадларида фан ва технологиялар масалалари бўйича комиссияси аъзоси этиб сайланди. Комиссия долзарб илмий, техник, инновацион ва муҳандислик масалалари бўйича малакали маслаҳат ёрдамини кўрсатиш учун ташкил этилган.

Ўзбекистон Яманда сулҳ ва ўт очишни тўхтатиш эълон қилинганини олқишлайди — ТИВ
13 апрель 2022, 19:53

Ўзбекистон Яманда сулҳ ва ўт очишни тўхтатиш эълон қилинганини олқишлайди — ТИВ

Ўзбекистон Яманда икки ойлик сулҳ ва ўт очишни тўхтатиш эълон қилинганини олқишлайди. Ташқи ишлар вазирлиги тегишли баёнот билан чиқди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг