Айрим Telegram-каналлар томонидан Термиз шаҳри атрофида Ўзбекистон ҳарбийлари Афғонистон ҳудудидан ракеталар билан ўққа тутилгани тўғрисида тарқатилаётган хабарлар «мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди», дея маълум қилди Ўзбекистон президент матбуот котиби Шерзод Асадов.

«Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ва Чегара қўшинлари берган маълумотга кўра, Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида ҳеч қандай ҳарбий фаоллик кузатилмаяпти, вазият барқарор», — дея таъкидлади Шерзод Асадов.

«Провокацияларга берилмаслигингизни сўраймиз», — дея мурожаатини якунлади давлат раҳбари матбуот котиби.

Ўзбекистон ҳарбийлари ўққа тутилганлиги ҳақидаги хабар, жумладан, «Военный обозреватель» ва «Милитарист» Telegram-каналларида пайдо бўлди.