Сиёсат

USAID Ўзбекистонда ўз миссиясини очди
1 октябр 2020, 12:04

USAID Ўзбекистонда ўз миссиясини очди

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистонда миссияси очганини эълон қилди. Бунга қадар агентлик идораси USAIDнинг Марказий Очиёдаги миссиясининг бир қисми сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Ўзбекистон фуқаролигини олишда ўзбек тилини билиш шартлиги белгиланди
30 сентябрь 2020, 19:30

Ўзбекистон фуқаролигини олишда ўзбек тилини билиш шартлиги белгиланди

Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишда давлат тили бўйича имтиҳондан ўтиш талаб қилинади. Имтиҳонлар марказлар томонидан тўлов асосида амалга оширилади.

Хонабод ҳокими Мусахон Мамадалиев вафот этди
29 сентябрь 2020, 19:41

Хонабод ҳокими Мусахон Мамадалиев вафот этди

Андижон вилоятида Хонобод ҳокими Мусахон Мамадалиев вафот этди. Ўлимига ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги сабаб бўлгани маълум қилинди. Аввалроқ эса унинг пневмония билан даволанаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Президент 5000 дан ортиқ эскирган стандартларни бекор қилишни буюрди
29 сентябрь 2020, 19:01

Президент 5000 дан ортиқ эскирган стандартларни бекор қилишни буюрди

Ўзбекистонда 1995 йилгача қабул қилинган ва ҳозирда эскирган 5000 дан ортиқ стандартлар бекор қилинади. Президент маҳсулот хавфсизлиги бўйича техник регламентни Европа ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи талабларига ммослаштириш тўғрисида кўрсатмалар берди.

Ҳокимларнинг айрим функция ва ваколатлари бекор қилинди
29 сентябрь 2020, 12:43

Ҳокимларнинг айрим функция ва ваколатлари бекор қилинди

Президент бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилишга қаратилган қонунни имзолади. Ушбу қонун билан ҳокимларнинг айрим функция ва ваколатларини бекор қилинди.

Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Тожикистонга ташриф буюради
28 сентябрь 2020, 17:58

Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Тожикистонга ташриф буюради

Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 7-йиғилишида иштирок этиш учун Тожикистонга ташриф буюради.

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга ташриф буюрди
25 сентябрь 2020, 19:40

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга ташриф буюрди

Сариағашда Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг амалий учрашуви бўлиб ўтди.

Шуҳрат Ғаниев бош вазир ўринбосари этиб тайинланди
25 сентябрь 2020, 14:11

Шуҳрат Ғаниев бош вазир ўринбосари этиб тайинланди

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Аввалроқ унинг бошқа ишга ўтиши кутилаётгани, ўрнига эса Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров тайинланиши хабар қилинган эди.

Наманган вилоятига янги ҳоким тайинланди
25 сентябрь 2020, 12:50

Наманган вилоятига янги ҳоким тайинланди

Экология қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган Шавкат Абдураззоқов Наманган вилоятига ҳоким этиб тайинланди. Вилоятнинг аввалги раҳбари Хайрулла Бозоровнинг Фарғона вилоятига ҳоким этиб тайинланиши, Шуҳрат Ғаниевнинг бошқа ишга ўтиши кутилмоқда.

Қонун ҳужжатларини тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизими жорий этилади
24 сентябрь 2020, 23:26

Қонун ҳужжатларини тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизими жорий этилади

Президент ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Унга кўра, Ўзбекистонда қонун ҳужжатларини тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизими жорий этилади. Адлия вазирлигида Тартибга солиш таъсирини баҳолаш бошқармаси ташкил этилди.

«Ҳокимларни халқ сайлаши керак. Шу кунларга барибир келамиз» — президент
24 сентябрь 2020, 20:04

«Ҳокимларни халқ сайлаши керак. Шу кунларга барибир келамиз» — президент

«Қониқарсиз» ҳамда «ўрта» деб баҳоланган туман ва шаҳарларда инқирозга қарши бошқарув тизими жорий этилади. Бунда уларга раҳбарлик қилиш истагини билдирган ҳар қандай талабгор ҳудудни ривожлантириш дастурини маҳаллий кенгашларда ҳимоя қилиши мумкин. Халқ вакилларини ишонтира олган салоҳиятли кишилар бутун жамоаси билан туманга раҳбар этиб тайинланади. «Ҳокимларни халқ сайлаши керак. Шу кунларга барибир келамиз», — дея таъкидлади президент.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги раҳбарлари коронавирусга чалинди
23 сентябрь 2020, 15:44

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги раҳбарлари коронавирусга чалинди

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов, шунингдек, унинг ўринбосарлари Ботир Парпиев ва Азизбек Икромов коронавирусга чалинди. Вазирнинг биринчи ўринбосари Гулнора Маъруфова эса COVID-19 билан касалланиб, даволанган ва ҳозирда ишга чиққан.

Президент йил охиригача рақамли иқтисодиёт соҳасида кескин ўзгариш қилиш топшириғини берди
22 сентябрь 2020, 19:52

Президент йил охиригача рақамли иқтисодиёт соҳасида кескин ўзгариш қилиш топшириғини берди

Президент йил якуни бўйича ҳар бир тармоқ ва ҳудуд раҳбари рақамли иқтисодиёт соҳасида кескин ўзгариш қилиши зарурлигини айтди. Бу янгиланишлар одамларнинг ҳаёти, бюрократия ва коррупциянинг камайгани ва давлат хизматларини кўрсатиш тезлашганида сезилиши лозимлиги таъкидланди.

Ғолибшер Зияев Ўзкомназорат бошлиғи бўлди
22 сентябрь 2020, 12:59

Ғолибшер Зияев Ўзкомназорат бошлиғи бўлди

Бош вазир қабулхоналари котибияти мудири бўлиб ишлаган Ғолибшер Зияев Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

МСК Жўқорғи Кенгесга ўтказилган сайлов якунларини эълон қилди
21 сентябрь 2020, 23:39

МСК Жўқорғи Кенгесга ўтказилган сайлов якунларини эълон қилди

Қорақалпоғистонда Жўқорғи Кенгеснинг бўшаб қолган ўринларга ўтказилган депутатлар сайлови якунига етди. Қорақалпоқ парламентидаги бешта вакант ўринни ҳар бир партиядан бир нафардан номзод банд қилди.

Президент Ўктам Барноевнинг оиласига ҳамдардлик билдирди
21 сентябрь 2020, 16:05

Президент Ўктам Барноевнинг оиласига ҳамдардлик билдирди

«Ўктамжон олижаноб, забардаст, фидойи, ватанпарвар, ўрнак олишга арзигулик инсон эди». Шавкат Мирзиёев яқинда вафот этган бош вазир ўринбосари Ўктам Барноевнинг хонадонига ташриф буюриб, унинг оиласига ҳамдардлик билдирди.

Паркент тумани ҳокимлиги Captiva сотиб олгани юзасидан Бош прокуратурага сўровнома юборилди
21 сентябрь 2020, 10:27

Паркент тумани ҳокимлиги Captiva сотиб олгани юзасидан Бош прокуратурага сўровнома юборилди

Паркент тумани ҳокимлиги ҳокимнинг ўғли тасисчи бўлган компаниядан Captiva автомобили харид қилган. Тошкент вилояти матбуот хизматининг тушунтиришича, компания машина ҳокимликка 2019 йилда топширган, лекин ҳокимиятда етарли маблағ бўлмаганлиги боис пул ўтказмаларини кейинроқ амалга оширишга розилик берган. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳолат юзасидан Бош прокуратурага сўровнома юборди.

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари ўзгарди
21 сентябрь 2020, 09:49

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари ўзгарди

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари Улуғбек Турсунов ўз лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Қўқон шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи Муҳиддин Жўраев тайинланди. Жўраев олдинроқ ички ишлар вазирининг ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев вафот этди
20 сентябрь 2020, 14:44 1

Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев вафот этди

Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев вафот этди. Аввалроқ унга коронавирус ташҳиси қўйилган эди. Сиёсатчи охирги вақтларда Германияда даволанаётган бўлган.

Шерзод Хабибуллаев Ўзгидромет раҳбари бўлди
19 сентябрь 2020, 11:31

Шерзод Хабибуллаев Ўзгидромет раҳбари бўлди

«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси раиси ўринбосари бўлиб ишлаган Шерзод Хабибуллаев Ўзгидрометнинг янги раҳбари бўлди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг