Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 7-йиғилишида иштирок этиш учун 29 сентябрь куни Душанбе шаҳрига ташриф буюради, дея хабар қилди бош вазир матбуот хизмати.

Комиссия кун тартибида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда маданий-гуманитар соҳаларида ва бошқа устувор йўналишларда икки томонлама амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилиш назарда тутилмоқда.

Ташриф доирасида Ўзбекистон — Тожикистон ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида Бизнес-форум ва Ишбилармонлар кенгашининг йиғилишини ўтказиш режалаштирилган.