29 сентябрь куни Андижон вилояти Хонобод шаҳар ҳокими Мамадалиев Мусажон Мўминжонович вафот этди, дея хабар қилди вилоят маъмурияти матбуот хизмати.

Ҳокимлик маълумотларига кўра, у ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги касаллигидан вафот этган.19 сентябрь куни Kun.uz Мусахон Мамадалиев ва бошқа уч туман ҳокимининг пневмониядан даволанаётгани ҳақида хабар берган эди. Андижон вилояти ҳокимлиги «Газета.uz»га ушбу ташхис ҳақида маълумотга эга эмаслигини айтди.

Мусахон Мамадалиев 1971 йил 29 мартда Андижон вилояти Шаҳрихон туманида туғилган. Тошкент политехника институтини (1994), Тошкент молия институтини (2003), президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тугатган (2009).