Ўзбекистон бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш бўйича ўринбосари Ўктам Барноев 56 ёшида ҳаётдан кўз юмди, дея хабар қилди ЎзА.

«Газета.uz»нинг ҳукуматдаги ахборот манбаси сиёсатчи сўнгги вақтларда Германияда даволанаётганини маълум қилди.

Июль ойи охирида «Газета.uz» Ўктам Барноевда коронавирус аниқлангани ва пойтахтдаги хусусий Akfa Medline шифохонасида даволанаётганини хабар қилган эди.