Шерзод Хабибуллахўжаевич Хабибуллаев Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати марказининг янги бош директори этиб тайинланди. Бу ҳақда фармон 18 сентабрь куни президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди, деб хабар берди «Газета.uz»нинг ҳукуматдаги манбалари.

Шерзод Хабибуллаев (1976 йилда туғилган) 2017 йил июнь ойидан буён Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган эди.

2013−2017 йилларда у АКТ вазирлиги Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш маркази директори бўлган.

2004−2017 йилларда Ўзгидрометни Виктор Чуб бошқарган.