Кузда Бишкекда ўтказилиши режалаштирилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учинчи маслаҳат учрашуви коронавирус пандемияси сабабли 2021 йилга қолдирилди. Учрашув Туркманистонда ўтказилиши мумкин.
Фанлар академияси вице-президенти Баҳром Абдуҳалимов «Адолат» социал-демократик партияси сиёсий Кенгаши раиси этиб сайланди.
Самарқанддаги иккита кўчага турли йилларда Самарқанд вилояти ҳокими бўлган Азамхон Баҳромов ва Ўктам Барноев номларини бериш таклиф қилинди.
«Киберхавфсизлик маркази» ДУК директори ўринбосари бўлиб ишлаган Олимжон Мирзаев маданият вазири ўринбосари этиб тайинланди.
Март ойидан бери Ўзбекистон президенти Давлат хавфсизлик хизмати раиси сифатида ишлаб келаётган Баҳодир Тошматов президент ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши котиби ўринбосари этиб тайинланди.
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз, инфляциянинг йил якуни бўйича прогнозини йиллик 11−12,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.
Машъал Тожибоев Хонобод шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди
9 ойда 55 та ҳудудий лойиҳа ижроси кечиккан, 144 та лойиҳада ишлаб чиқариш ҳажми таъминланмаган. Оқибатда 720 млрд сўмлик маҳсулот тайёрлаш имконияти йўқотилган. Давлат раҳбари қолган 3 ойда $7 млрдлик 80 та тармоқ ва 44 та ҳудудий лойиҳани ишга тушириш муҳимлигини таъкидлади.
ИИВ ЙҲХББ 16 ёшдан машина бошқаришга рухсат бериш таклифи бўйича баёнот берди. ЙҲХББ ёшлар бу вақтда ўқишини давом эттириши, бошқа ишлар билан чалғимаслиги кераклигини маълум қилди. Бошқарма маълумотларига кўра, 9 ой давомида ҳайдовчилик гувоҳномасини олганига 2 йил бўлмаган ҳайдовчилар томонидан 612 та ЙТҲ содир этилган, уларнинг оқибатида 191 киши вафот этган, яна 571 нафари тан жароҳатлари олишган.
Cовуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ғилофсиз олиб юрган фуқаролар жаримага тортилади. Жарима миқдори БҲМнинг бир бараваригача этиб белгиланади.
Сенат раиси Танзила Нарбаева мутасаддиларда бюджетга қўшимча манбалар аниқлаш борасида ташаббускорлик, изланиш йўқлиги, айрим ҳолларда уларнинг молиявий саводхонлиги етишмаслигини танқид қилди. Шунингдек, муҳим кўрсаткичларни қўшиб ёзиш иллатига тўлиқ барҳам берилмаганига эътибор қаратди.
Сенаторлар «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида"ги қонунни унинг айрим моддалари талабларга мос келмаслиги сабабли рад этишди.
«Давлат тилининг обрў-эътибори — бутун халқ, бутун жамиятнинг обрў-эътиборидир». Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини бу йил биринчи марта нишонланаётган Ўзбек тили байрами билан табриклади.
Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлисида Борий Алихонов Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитасига, Наримон Умаров эса Суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасига раис бўлди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Мурат Камалов президент тақдимномасига кўра Олий Мажлис Сенати раиси ўринбосарлигига сайланди.
Борий Алихонов ва Наримон Умаровнинг депутатлик ваколатлари тугатилиб, президент фармонига асосан Сенат аъзолари рўйхатига киритилди.
Мактабларда она тили соатлари кўпайтирилади ҳамда масъул лавозимга тайинланадиган шахслардан ўзбек тилини билиш сертификати талаб этилади
Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Кеннет Маккензини қабул қилди
Сенат 21 октябрь куни бўлиб ўтадиган саккизинчи ялпи мажлисда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисидаги қонунларни, Маъмурий кодексга ва айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш киритиш тўғрисида ва бошқа қонун ҳужжатларини кўриб чиқади
Жиноят-процессуал кодексига Жиноят иши бўйича дастлабки эшитув институти ташкил этилиши мунособати билан янги боб киритилиши кутилмоқда. Дастлабки эшитув судья томонидан ёпиқ суд мажлисида якка тартибда, тарафлар иштирокида ўтказилади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг