Фанлар академияси вице-президенти Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимов «Адолат» социал-демократик партияси сиёсий Кенгаши раиси этиб сайланди, дея хабар қилди «Юксалиш» ҳаракати.

Баҳром Абдухалимов 1959 йил 27 февралда Тошкент шаҳрида туғилган. 1981 йилда Тошкент давлат университетини (ҳозирги ЎзМУ) тамомлаган. ФА Шарқшунослик институтида кичик, ўрта, катта илмий ходими, бўлим мудири, олим котиб, фан бўйича директор ўринбосари ва директори лавозимларида ишлаган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган. 60 дан зиёд илмий асарлар, шу жумладан, 2 та монография муаллифи. Битта докторлик, учта фан номзодларини тайёрлаган.

Тарих фанлари доктори, Марказий Осиё ва шарқшунослик тарихи олими Баҳром Абдуҳалимов 2011 йилдан бери Фанлар академияси вице-президенти сифатида ишлаб келаётган эди.

«Адолат» партиясининг собиқ раҳбари Нариман Умаров аввалроқ президент фармони билан сенатор этиб тайинланган ва Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси этиб сайланган эди.