Олимжон Намозович Мирзаев маданият вазирининг маданият муассасалари ва ҳаваскорлик санъатини ривожлантириш, рақамлаштириш, ахборот технологиялари ва таълим муассасалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар берди Маданият вазирлиги матбуот хизмати.

Олимжон Намозович Мирзаев 1981 йилда туғилган. 2001 йил Тошкент электротехника алоқа институтини, 2003 йил Тошкент ахборот технологиялари университетини тугатган. 2017 йил «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.

У 2003−2005 йилларда алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Ахборот хавфсизлигини таьминлаш бўлими маьлумотларни узатиш тармоқлари маркетинг сектори бош мутахассиси бўлиб ишлаган. 2005−2011 йилларда ушбу агентликда Ахборот хавфсизлиги воситаларини сертификатлаштириш сектори бошлиғи, 2011−2012 йилларда эса Вазирлар Маҳкамаси Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти етакчи мутахассиси сифатида фаолият юритган.

2014−2017 йилларда у «Ахборот хафвсизлигини таъминлаш маркази» давлат муассасаси директори ўринбосари, 2019 йилдан эса «Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонаси директори ўринбосари бўлиб ишлаган.