Самарқанддаги иккита кўчага Аъзамхон Бахрамов ва Ўктам Барноев номлари берилади. Бундай таклиф Самарқанд вилояти халқ депутатлари Кенгашининг 23 октябрь куни бўлиб ўтган сессиясида билдирилди.

Аъзамхон Баҳромов ва Ўктам Барноевлар турли йилларда Самарқанд вилояти ҳокими бўлган.

Аъзамхон Баҳрамов 18 октябрь куни 60 ёшида вафот этди. У 2006−2008 йилларда Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарган. 2017 йилдан бошлаб Каттақўрғон тумани ҳокими бўлиб ишлаб келаётган эди.

Ўктам Барноев эса 55 ёшида сентябрь охирида вафот этди. У 2008−2010 йилларда Самарқанд вилояти ҳокими бўлиб ишлаган. Жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб Ўзбекистон бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатаётган эди.