22 октябрь куни халқ депутатлари Хонобод шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Машъал Тожибоев номзоди шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Машъал Тожибоев Андижон шаҳрида туғилган. 2007 йилда Тошкент архитектура ва қурилиш институтини, 2015 йилда Ўзбекистон президенти хузуридаги Давлат бошқаруви Академиясини тамомлаган.

Иш фаолиятини 2003 йилда Андижон вилоят пудрат савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш бошқармаси мутахассислигидан бошлаган.

Машъал Тожибоев мазкур лавозимга тайинлангунга қадар вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, Хонобод шаҳрининг собиқ ҳокими Мусахон Мамадалиев 29 сентябрь куни пневмония асоратлари ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги касаллигидан вафот этганди.