Наманганда 6 ёшли бола ЙТҲ оқибатида вафот этди
28 апрель 2021, 10:46

Наманганда 6 ёшли бола ЙТҲ оқибатида вафот этди

Наманган вилоятида ВАЗ-2106 русумли автомашина йўлни кесиб ўтаётган 6 ёшли пиёдани уриб юборган. Бола тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

4 та ОТМ вақтинчалик масофавий таълимга ўтказилди
28 апрель 2021, 10:30

4 та ОТМ вақтинчалик масофавий таълимга ўтказилди

Талабалар орасида COVID-19 инфекцияси аниқлангани сабабли, Самарқанда битта ва Тошкентда учта олийгоҳлар масофавий таълим тизимига ўтди.

Туризм ва спорт вазирига янги ўринбосар тайинланди
28 апрель 2021, 10:27

Туризм ва спорт вазирига янги ўринбосар тайинланди

Туризм ва спорт вазирининг маънавий-маърифий масалалар ва давлат тили бўйича маслаҳатчиси бўлиб ишлаб келаётган Ўткир Саидов Туризм ва спорт вазирининг зиёрат туризми бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Наманганда хотинини кетмон билан калтаклаган эркакка жиноий иш қўзғатилди
28 апрель 2021, 10:25

Наманганда хотинини кетмон билан калтаклаган эркакка жиноий иш қўзғатилди

Наманган вилоятида шаръий турмушдаги хотинини мунтазам қийнаб, дўппослаб келган фуқарога нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Тиббий экспертизада жабрланувчининг танасида енгил тан жароҳатлари аниқланган. Ижтимоий тармоқларда эр хотинини арқон билан боғлаб, кетмон дастаси сингунча калтаклаганлиги айтилмоқда.

АГМК ОЧЛнинг 5-турида мағлуб бўлиб, гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди
28 апрель 2021, 09:45

АГМК ОЧЛнинг 5-турида мағлуб бўлиб, гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди

АГМК футболк жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичида 5-тур учрашувни «Ал Ҳилол» клубига қарши ўтказди. Мазкур баҳсда 0:3 ҳисоби қайд этилди ва унда «Ал Ҳилол» ғалабага эришди.

Тошкентда уч йигит жарима сабабли радарни «жазолашди»
28 апрель 2021, 07:58 1

Тошкентда уч йигит жарима сабабли радарни «жазолашди»

Тошкентлик йигит тезликни оширгани учун жаримага тортилганидан сўнг икки дўсти билан унинг қоидабузарлигини қайд этган радарни тош отди.

Нурафшондаги портлашга газ ўғрилиги сабаб бўлган — «Ҳудудгазтаъминот»
27 апрель 2021, 23:03

Нурафшондаги портлашга газ ўғрилиги сабаб бўлган — «Ҳудудгазтаъминот»

Нурафшонда содир бўлган ва бир кишининг ўлимига сабаб бўлган портлаш маиший эҳтиёжлар учун табиий газни ўғрилаш натижасида содир бўлган. «Ҳудудгазтаъминот» квартира эгаси газ қувурларини канализация сифони билан улаганини маълум қилди.

Ҳозирда коронавирусга қарши вакцинация фақат давлат муассасаларида амалга оширилмоқда — Нурмат Отабеков
27 апрель 2021, 22:53

Ҳозирда коронавирусга қарши вакцинация фақат давлат муассасаларида амалга оширилмоқда — Нурмат Отабеков

Нурмат Отабеков ҳозирги кунда коронавирусга қарши вакциналар фақат давлат буюртмаси асосида олиб келинаётгани, вакцинация фақатгина давлат тиббиёт муассасаларида олиб борилаётганини маълум қилди. Кейинчалик вакциналарга давлат буюртмаси шакллантирилаётганда хусусий сектор эҳтиёжини ҳам эътиборга олиш режалаштирилмоқда.

Садир Жапаров — Кампир-Обод сув омборининг бир қисми Ўзбекистонга берилишига қарши митинглар тўғрисида
27 апрель 2021, 21:50

Садир Жапаров — Кампир-Обод сув омборининг бир қисми Ўзбекистонга берилишига қарши митинглар тўғрисида

«Ҳозирда фақат музокаралар бошланган. Ҳеч қандай ҳужжат имзолангани йўқ. Тўрт босқич ўтади, ўшандан кейингина имзоланади», — деди Қирғизистон президени Садир Жапаров Кампир-Обод сув омборининг бир қисми Ўзбекистонга берилишига қарши намойишлар ҳақида. Унинг сўзларига кўра, чегараларни делимитация ва демаркация қилиш комиссияси таркибига маҳаллий аҳолидан ҳам киритиш режалаштирилмоқда.

Жаҳон янгиликлари дайжести
27 апрель 2021, 21:14

Жаҳон янгиликлари дайжести

Беларусда «дўстона бўлмаган мамлакатлар» товарларини сотадиганларга маъмурий жавобгарликнинг эълон қилингани, ЖССТнинг Ҳиндистонга 2,6 минг ходимини юборгани, Россия ва Тожикистоннинг бирлашган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини яратаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

2021 йил бошидан бери Ўзбекистондан 4 минг киши кўчиб кетди
27 апрель 2021, 17:08

2021 йил бошидан бери Ўзбекистондан 4 минг киши кўчиб кетди

Январь-март ойларида Ўзбекистондан жами 4094 киши бошқа мамлакатларга доимий яшаш учун жўнаб кетган ва 578 киши Ўзбекистонга кўчиб келган. Кўчиб кетганларнинг энг катта қисми Қозоғистонга тўғри келади.

Спутник V вакцинаси билан эмланиш бепул — СЭС
27 апрель 2021, 16:24

Спутник V вакцинаси билан эмланиш бепул — СЭС

Санитария-эпидемиология хизмати «Спутник V» вакцинаси билан эмланиш пуллик эканлиги тўғрисидаги хабарларни рад этди.

Долларнинг расмий курси пасайди
27 апрель 2021, 16:18

Долларнинг расмий курси пасайди

Долларнинг расмий курси 18 сўмга арзонлади ва жами 10 529 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз пасайди.

Чироқчида 7 ёшли боланинг ўлими сабаб аёллар йўлни тўсиб қўйди
27 апрель 2021, 15:21

Чироқчида 7 ёшли боланинг ўлими сабаб аёллар йўлни тўсиб қўйди

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида Оқтунли қишлоғида яшовчи аёллар фарзандлари қўшни қишлоқдаги мактабга бориш учун қийналаётгани, улар Хўжаобод қишлоғидаги мактабга бориши учун Қарши-Самарқанд автомобиль йўлидан кесиб ўтишлари хавфли эканини билдириб, йўлни тўсиб, машиналар ҳаракатланишига қаршилик кўрсатишган.

Давлат солиқ қўмитаси Расул Кушербаевни судга берди
27 апрель 2021, 14:56 4

Давлат солиқ қўмитаси Расул Кушербаевни судга берди

Давлат солиқ қўмитаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев устидан судга даъво аризаси киритди. Бунга «Расул Кушербаевнинг Human.uz ахборот порталидаги „Сўз блогерларга“ кўрсатувида айтган ҳақоратомуз сўзлари» сабаб бўлган. Қўмита депутат ўзининг сўзларига раддия бериши ва кечирим сўраши лозимлигини айтган. Депутатнинг ҳатти-ҳаракатлари солиқ органларига 4,6 млрд сўм миқдорида зарар етказганлиги даъво қилинмоқда.

Яна 1 млн доза ўзбек-хитой вакцинаси олиб келинди
27 апрель 2021, 14:35 1

Яна 1 млн доза ўзбек-хитой вакцинаси олиб келинди

Ўзбекистонга яна 1 миллион доза миқдорда ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди. Ҳозирги кунгача эмланганларнинг 46 фоизи айнан ушбу вакцина билан эмганган. Ўзбек-хитой вакцинасининг 1 миллион дозалик аввалги партияси 27 март куни келтирилган эди.

Юсуп Кабулжанов Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили этиб тайинланди
27 апрель 2021, 14:11

Юсуп Кабулжанов Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили этиб тайинланди

Ўзбекистониннг Новосибирскдаги бош консули бўлиб ишлаган Юсуп Кабулжанов Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби ва расмий вакили этиб тайинланди.

Daryo мухбирига таҳдид қилган ИИБ ходимига «қаттиқ ҳайфсан» берилди
27 апрель 2021, 14:04

Daryo мухбирига таҳдид қилган ИИБ ходимига «қаттиқ ҳайфсан» берилди

Daryo нашри мухбирининг телефонини тортиб олиб, уни милиция бўлимига олиб боришни буюрган Қарши шаҳар ИИБ бошлиғининг ўринбосари «қаттиқ ҳайфсан» олди. Бошқа ходимларининг ҳаракатларида ҳеч қандай қонунбузарликлар аниқланмагани маълум қилинди.

Нурафшонда газ портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
27 апрель 2021, 13:35

Нурафшонда газ портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Нурафшон шаҳридаги икки қаватли уйда газ портлаши содир бўлди. Оқибатда бир киши вафот этди.

Самарқандда спиртли ичимлик ичиб машина ҳайдаган фуқаро ЙПХ ходимларига қаршилик кўрсатди
27 апрель 2021, 13:32 1

Самарқандда спиртли ичимлик ичиб машина ҳайдаган фуқаро ЙПХ ходимларига қаршилик кўрсатди

Пахтачи туманида Damas русумли автомобиль ҳайдовчиси спиртли ичимлик ичиб, машина ҳайдаган. ЙПХ ходимлари билан мулоқотда ҳайдовчидан спиртли ичимлик ҳиди келгани сабаб, тиббий кўрикка таклиф этилгач ҳайдовчи қаршилик кўрсатган. Ҳайдовчининг мастлик ҳолати тасдиқлангач, унга белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг