Кунлик ишчилар ва ўзини ўзи банд қилганлар учун «Mening ishim» онлайн-майдони ишга туширилади
29 апрель 2021, 13:21

Кунлик ишчилар ва ўзини ўзи банд қилганлар учун «Mening ishim» онлайн-майдони ишга туширилади

Президент қарори билан жорий йилда 457 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади. Шунингдек, кунлик ишчилар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун «Mening ishim» онлайн-майдони ишга туширилади. Уларнинг фаолият турлари ҳамда хизматлари тўғрисидаги маълумотлар платформа орқали бепул эълон қилиб борилади.

Зойир Мирзаев коронавирусга чалингани маълум қилинди
29 апрель 2021, 13:13

Зойир Мирзаев коронавирусга чалингани маълум қилинди

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев COVID-19га чалинди.

Қирғиз-тожик чегарасида тўқнашувлар содир бўлди
29 апрель 2021, 12:32

Қирғиз-тожик чегарасида тўқнашувлар содир бўлди

Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара ҳудудида низоли вазият юзага келиб, иккала томон маҳаллий аҳолиси бир-бирига тош отди. Умумий 11 киши жароҳатланганлиги айтилмоқда. Томонлар низо келиб чиқишида бир-бирларини айблашмоқда. Қирғизистоннинг 3 та қишлоғида фавқулодда вазият жорий этилди.

Улуғбек Тошхўжаев Давлат персоналлаштириш марказининг директори этиб тайинланди
29 апрель 2021, 12:31

Улуғбек Тошхўжаев Давлат персоналлаштириш марказининг директори этиб тайинланди

Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган Улуғбек Тошхўжаев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказининг директори этиб тайинланди.

Футбол бўйича Ўзбекистон Про лигасига Volkswagen ҳомийлик қилади
29 апрель 2021, 12:11

Футбол бўйича Ўзбекистон Про лигасига Volkswagen ҳомийлик қилади

Volkswagen бренди футбол бўйича Ўзбекистон Про лигаси ўз ҳомийсига айланади. Volkswagen барча трансляциялар, тижорат баннерлари, шунингдек реклама ва медиа-маҳсулотлардан ўрин эгаллайди.

Тошкентда ЙТҲ га учраган Lacetti ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди
29 апрель 2021, 11:35

Тошкентда ЙТҲ га учраган Lacetti ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди

Тошкент шаҳрида Lacetti русумли автомобиль ҳайдовчиси йўлдан чиқиб кетиб дарахтга урилган. Натижада, ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
29 апрель 2021, 10:29

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди

Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Нодир Эркаев Қашқадарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Шунингдек, Сурхондарё вилояти ҳокимининг туризм ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритаётган Жўрабек Тўраев вилоят ҳокимининг туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Ўзбекистон президенти амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади
29 апрель 2021, 10:08

Ўзбекистон президенти амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади. Давлат раҳбарининг Туркманистон президентининг отаси Маликгули Бердимуҳамедов хотирасига бағишланган тадбирларда иштирок этади.

Туркманистонда «президент имижини бузмаслик» учун дўконларда навбат ҳосил қилиш тақиқланди — ОАВ
29 апрель 2021, 09:53

Туркманистонда «президент имижини бузмаслик» учун дўконларда навбат ҳосил қилиш тақиқланди — ОАВ

Туркманистоннинг Туркманобод шаҳрида «президент имижини бузмаслик» учун дўконлар олдида одамларнинг йиғилиши тақиқланганлиги айтилмоқда. Маҳаллий аҳоли дўконда 4 кишидан кўпроқ одам тўпланса, полиция ҳибсга олиш билан таҳдид қилаётганлигини таъкидламоқда.

Пуллар халққа бориши керак, амалдорларнинг чўнтагига эмас — Танзила Норбоева
29 апрель 2021, 09:35

Пуллар халққа бориши керак, амалдорларнинг чўнтагига эмас — Танзила Норбоева

«Бюджет пули, бу — халқнинг пули. Бу халққа бориши керак, қандайдир амалдорларнинг чўнтагига боришига мутлақо йўл қўймаслик керак. Агар шундай бўлаётган бўлса, уларга аёвсиз қонуний чора кўришни таъминлашимиз керак», — деди Сенат раиси Танзила Норбоева

Метрода йўловчилар ҳуқуқлари бузилаётгани ўрганилмоқда
28 апрель 2021, 23:24

Метрода йўловчилар ҳуқуқлари бузилаётгани ўрганилмоқда

«„Пойтахт ер остидаги“ воқеалар хизмат кўрсатувчининг ўз мажбуриятларини бажармаётганига далолат бермоқда», — дея маълум қилди МҚКҚ ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги.

Ўзбекистон ва Украина май ойида авиақатновларни қайта тиклашни режалаштирмоқда
28 апрель 2021, 23:07

Ўзбекистон ва Украина май ойида авиақатновларни қайта тиклашни режалаштирмоқда

Май ойида Ўзбекистон ва Украина тўғридан-тўғри авиақатновларни қайта тиклашни режалаштирмоқда, дея хабар қилди транспорт вазири Илҳом Маҳкамов. Унинг сўзларига кўра, ҳафтасига 2−3 та рейс амалга оширилади. Вазир Европа ва Осиёнинг бир қатор давлатларига рейслар бекор қилинганига ҳам изоҳ берди.

БухДТИда давлат харидларидаги қонунбузарликлар тасдиғини топди
28 апрель 2021, 21:07

БухДТИда давлат харидларидаги қонунбузарликлар тасдиғини топди

Коррупцияга ва монополияга қарши курашиш идоралари Бухоро давлат тиббиёт институтида давлат харидлари жараёнида қонунбузарликларга йўл қўйилганини тасдиқлади. ОТМ ректор ва шартнома тузилганидан кейин ноширлик лицензиясини олган компания ходимаси муаллифлигидаги китобларни сотиб олган. Хизмат машиналари учун ортиқча сарфланган газ харажатлари собиқ ректор Амрилло Иноятов (ҳозирда ССВ раҳбарининг биринчи ўринбосари) ва амалдаги ректор Шуҳрат Тешаевдан ундирилган.

Жаҳон янгиликлари дайжести
28 апрель 2021, 20:12

Жаҳон янгиликлари дайжести

Нурсултон Назарбоевнинг Қозоғистон халқи Ассамблеясини бошқариш ҳуқуқини амалдаги президентга топширгани, Кипр ҳукуматининг ноқонуний равишда 3,5 мингта «олтин паспорт» бергани, Россиянинг Болтиқбўйи давлатлари ва Словакия дипломатларини мамлакатдан чиқариб юбориши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Метро тўхтаб қолгани юзасидан ишчи гуруҳ тузилди — Ўзбекистон темир йўллари АЖ
28 апрель 2021, 19:07

Метро тўхтаб қолгани юзасидан ишчи гуруҳ тузилди — Ўзбекистон темир йўллари АЖ

Тошкент метрополитенининг «Новза» бекати яқинида поезд вагони техник носозлик оқибатида тўхтаб қолгани юзасидан расмий муносабат билдирилди. Метро техник носозлик сабаб тўхтаб қолгани айтилди ҳамда вазиятга ойдинлик киритиш учун тезкорлик билан ишчи гуруҳ тузилганлигини маълум қилинди.

Ўзбекистон ва Россия мудофаа вазирлари стратегик ҳамкорлик дастурини имзоладилар
28 апрель 2021, 18:48

Ўзбекистон ва Россия мудофаа вазирлари стратегик ҳамкорлик дастурини имзоладилар

Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов ва Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Бухорода 2021−2025 йилларда ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастурини имзоладилар. РФ мудофаа вазири Ўзбекистонга фашизм устидан эришилган ғалабада ўзбек халқининг ҳиссаси тўғрисидаги архив ҳужжатларини тортиқ қилди.

Навоийда бир аёл уч яшар қизини сотмоқчи бўлди
28 апрель 2021, 18:31

Навоийда бир аёл уч яшар қизини сотмоқчи бўлди

Навоий вилояти Учқудуқ туманида уч ёшли қизини 60 миллион сўмга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди.

«Новза» метро бекати яқинида поезд тўхтаб қолди, йўловчилар бекатгача рельслардан юриб борган
28 апрель 2021, 18:20

«Новза» метро бекати яқинида поезд тўхтаб қолди, йўловчилар бекатгача рельслардан юриб борган

Ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитенининг «Новза» бекати яқинида поезд вагони техник носозлик оқибатида тўхтаб қолгани ва метро йўловчилари бекат томон туннель бўйлаб пиёда кетишгани тўғрисида видео тарқалди.

Долларнинг расмий курси яна пасайди
28 апрель 2021, 16:42

Долларнинг расмий курси яна пасайди

Долларнинг расмий курси 14 сўмга арзонлади ва жами 10 515 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам пасайди, рубль эса кўтарилди.

Тошкентдаги 107 та мактабда таълим онлайн шаклга ўтказилди
28 апрель 2021, 16:34

Тошкентдаги 107 та мактабда таълим онлайн шаклга ўтказилди

Тошкентдаги 107 та мактабда таълим онлайн шаклга ўтказилди. Ҳозирги кунда Тошкент мактабларида 234 967 нафар ўқувчи анъанавий тарзда, 214 077 нафар ўқувчи масофадан туриб таълим олмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг