Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон учун 100 ғоя» лойиҳасини таклиф қилди
29 январ 2021, 15:28 1

Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон учун 100 ғоя» лойиҳасини таклиф қилди

Президент иқтидорли ёшларни кашф қилиш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсидида «Ўзбекистон учун 100 ғоя» лойиҳасини илгари сурди. Ҳар бир ҳудуддан 100 тадан ғоя — жами 1400 та ғоя йиғилиши кутилмоқда.

Валюталарнинг расмий курси кунлик белгиланади
29 январ 2021, 15:14

Валюталарнинг расмий курси кунлик белгиланади

Марказий банк эндиликда валюталар курсини ҳар банк иш кунида белгилаб боради. Ҳозир валюталар курси ҳар сешанба куни янгиланади.

Навоийдаги ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этди
29 январ 2021, 13:08

Навоийдаги ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этди

Нурота туманида «Cobalt» йўлдан чиқиб кетиши оқибатида 3 киши вафот этди. Тирик қолган бир нафар фуқаро турли жароҳатлар билан оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Фарғонада Ласетти пиёдани уриб юборди, пиёда вафот этди
29 январ 2021, 13:01

Фарғонада Ласетти пиёдани уриб юборди, пиёда вафот этди

Фарғона вилояти Учкўприк туманида фуқаро М.М. бошқарувидаги «Lacetti-2» автомашинаси қатнов қисмини кесиб ўтаётган пиёда аёлни уриб юборади. Аёл олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

Жазони ўтаётган фуқаролар видеоалоқа орқали қариндошлари билан мулоқот қила олади
29 январ 2021, 12:56

Жазони ўтаётган фуқаролар видеоалоқа орқали қариндошлари билан мулоқот қила олади

Жазони ўтаётган маҳкумлар эндиликда видеоконференцалоқа орқали қариндошлари билан онлайн режимда учраша оладилар. Ушбу имкониятни йўлга қўйиш учун барча жазони ижро этиш муассасалари оптик толали алоқа каналлари билан таъминланади.

Каттақўрғонда бедарак йўқолган қиз топилди
29 январ 2021, 12:48

Каттақўрғонда бедарак йўқолган қиз топилди

Самарқанд вилоятида 10 январь куни уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган вояга етмаган қиз Навоий вилоятидан топилди. У бундан аввал 2 нафар фуқаролар томонидан зўрлангани ҳақида мурожаат қилган.

Ўзбекистонда COVID-19 га қарши вакцинация жараёнинг дастлабки босқичида 50 мингга яқин аҳоли эмланади
29 январ 2021, 12:38

Ўзбекистонда COVID-19 га қарши вакцинация жараёнинг дастлабки босқичида 50 мингга яқин аҳоли эмланади

Ўзбекистонда 7 миллион аҳолини коронавирусга қарши икки маротаба эмланиши учун 15 миллион доза вакцина олиб келиниши маълум қилинди. Дастлабки босқичда 50 мингга яқин аҳоли эмланиши режалаштирилмоқда.

БМТ бош котиби Антониу Гутерреш коронавирусга қарши эмланди
29 январ 2021, 12:27

БМТ бош котиби Антониу Гутерреш коронавирусга қарши эмланди

БМТ бош котиби Антониу Гутерреш коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини қабул қилди. «Бу пандемия даврида барчамиз хавфсиз бўлмагунимизча, ҳеч биримиз хавфсиз бўлмаймиз», — деган бош котиб.

2021−2022 ўқув йилидан абитуриентларга хоҳлаганча таълим йўналишини танлаш имкониятини бериш таклиф этилди
29 январ 2021, 12:08

2021−2022 ўқув йилидан абитуриентларга хоҳлаганча таълим йўналишини танлаш имкониятини бериш таклиф этилди

2021−2022 ўқув йилидан абитуриентларга хоҳлаганча таълим йўналишини танлаш имконияти берилиши мумкин. Таклиф амалга оширилса, абитуриент тўплаган баллари билан танлов босқичида аввалгидек 5 тагача эмас, балки чекланмаган миқдорда таълим йўналишларини танлаши мумкин бўлади.

1 апрелдан болалар боғчалари учун тўловлар 15 фоизга қимматлашиши мумкин
29 январ 2021, 11:17

1 апрелдан болалар боғчалари учун тўловлар 15 фоизга қимматлашиши мумкин

Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, 1 апрелдан бошлаб давлат МТМларида тўлов нархлари 15 фоизга қимматлашиши кутилмоқда.

Самарқандда 15 минг нафар фуқаро коронавирусга қарши эмланиши кутилмоқда
29 январ 2021, 10:47

Самарқандда 15 минг нафар фуқаро коронавирусга қарши эмланиши кутилмоқда

Самарқанд вилояти санитария-эпидемиология хизмати раҳбари ҳудудда февраль ойининг охири март ойининг бошида 15 минг нафар фуқаро эмланишини маълум қилди. Бунда, биринчилардан бўлиб тиббиёт ходимлари ва соғлиқни сақлаш тизимидагилар, сурункали касаллиги бор катта ёшдаги кишилар эмланади. Босқичма-босқич тарзда мактаб ўқитувчилари ва болалар боғчалари тарбияловчилари ҳам вакцина қабул қилиши кутилмоқда.

Жиззахда ноқонуний тарзда олтин қазиган 4 нафар фуқарони тош босиб қолди. 2 киши вафот этди
29 январ 2021, 10:32

Жиззахда ноқонуний тарзда олтин қазиган 4 нафар фуқарони тош босиб қолди. 2 киши вафот этди

Жиззах вилоятида яширин тарзда олтин қазиб олмоқчи бўлган 4 фуқарони тош остида қолди. 2 нафари чуқурдан чиқа олмай вафот этди, қолган икки фуқаро оғир тан жароҳатлари билан жонлантириш бўлимига ётқизилган.

COVID-19 расман аниқланмаган Туркманистонда вакцинация жараёнларини бошлаш режалаштирилмоқда
29 январ 2021, 10:11

COVID-19 расман аниқланмаган Туркманистонда вакцинация жараёнларини бошлаш режалаштирилмоқда

Туркманистонда расман коронавирус инфекцияси қайд этилмаган бўлса ҳам фуқароларни эмлаш бўйича кўрсатмалар берилди. Шу билан бирга, мамлакатда ниқоб тақиш режими, транспорт, савдо марказлари фаолиятига чекловлар давом этмоқда.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентлари онлайн-саммит ўтказди
28 январ 2021, 23:48

Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентлари онлайн-саммит ўтказди

Ўзбекистон ва Корея Республикаси президентлари онлайн-саммит якунлари бўйича рақамлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум, EDCF билан ҳамкорлик бўйича 1 млрд долларлик дастурни амалга ошириш бўйича битим ва бошқа ҳужжатларни имзоладилар.

Жаҳон янгиликлари дайжести
28 январ 2021, 22:02

Жаҳон янгиликлари дайжести

АҚШнинг БАА ва Саудия Арабистонига қурол сотишни вақтинча тўхтатгани, НAТО бош котиби давлатларни мудофаа харажатларини кўпайтиришга чақиргани, Буюк Британияда Алишер Усмонов ва Роман Aбрамовичга қарши санкциялар қўллаш талаб қилингани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Фурқат Маҳмудхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари бўлди
28 январ 2021, 21:55

Фурқат Маҳмудхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари бўлди

Тошкент шаҳар ҳокимининг матбуот котиби лавозимида фаолият юритиб келган Фурқат Маҳмудхўжаев пойтахт ҳокимининг ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

2020 йилда ўртача иш ҳақи 14,8 фоизга ўсиб, 2,67 млн сўмни ташкил этди
28 январ 2021, 19:26

2020 йилда ўртача иш ҳақи 14,8 фоизга ўсиб, 2,67 млн сўмни ташкил этди

2020 йилда республика бўйича ўртача ойлик иш ҳақи 2,67 млн сўмни ташкил этиб, 2019 йилга нисбатан 14,8 фоизга ўсди. Ўзбекистон бўйича энг юқори иш ҳақи Тошкент шаҳри (3,99 млн сўм), ҳамда Навоий (3,5 млн) ва Тошкент (2,87 млн сўм) вилоятларида қайт этилган.

ИИБ рўйхатида турувчи ёшларнинг ҳарбий полигонига олиб кетилгани бўйича изоҳ берилди
28 январ 2021, 19:02

ИИБ рўйхатида турувчи ёшларнинг ҳарбий полигонига олиб кетилгани бўйича изоҳ берилди

Тошкент вилоятида ИИБ рўйхатида турувчи ва бекор юрган 200 нафар ёшлар ота-оналарининг хабарисиз ҳарбий полигонга олиб кетилди. Вилоят ИИББ мазкур ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Сардоба тошқинидан жабр кўрганларга уй ажратилиши бўйича 724 та мурожаат рад этилган
28 январ 2021, 18:11

Сардоба тошқинидан жабр кўрганларга уй ажратилиши бўйича 724 та мурожаат рад этилган

Сардоба тошқинидан жабр кўрганларга уй-жойлар тақсимланишида биринчи навбатда ҳужжатларида муаммоси бўлмагани учун 1430 та хонадон эгаларига тўғридан-тўғри берилган. Муаммо ва камчиликлари бўлган 724 та ҳужжатлар Халқ депутатлари туман Кенгашлари сессияларида кўриб чиқилиб, сессия қарорларига асосан уй ажратилиши рад этилди.

Сардоба тошқинидан жабрланган аҳоли учун қурилган уйлар нархи 855,4 млрд сўмни ташкил этди
28 январ 2021, 18:02

Сардоба тошқинидан жабрланган аҳоли учун қурилган уйлар нархи 855,4 млрд сўмни ташкил этди

Сардоба тошқинидан жабр кўрган 4790 нафар хонадон эгаларига 186,6 млрд сўм моддий ёрдам маблағлари пластик карталарга туширилган. Тошқин оқибатида уй-жойларига жиддий зарар етган фуқаролар учун шартнома бўйича 855,4 млрд сўмга тенг 2640 та хонадонли 86 та кўп қаватли турар жой қурилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг