28 сентябрь куни Ўзбекистонда 510 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони жами 173 409 нафарга етди.

Касалликдан соғайганлар жами 168 359 (+659) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.


Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1234 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.

Бундан ташқари, ССВнинг маълум қилишича, сешанба куни 67 кишида пневмония қайд этилиб, жами беморлар сони 27 084 нафарга етди.

Шунингдек, 2 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 229 нафарга етди.