Россия билан яқин шериклик ва дўстона муносабатларни ривожлантириш Ўзбекистон халқаро ҳамкорлигининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев Тошкентда Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ва Валдай клуби томонидан ташкил этилган «Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг янги тарихий босқичидаги тараққиёт ва хавфсизлик таҳдидлари» конференциясида маълум қилди.

«Ишонч билан айтиш мумкинки, мамлакатларимиз ўртасидаги вақт ва умумий таҳдидлар билан синовдан ўтган стратегик шериклик ҳамкорликнинг янги ўн йиллиги даврида мустаҳкамланиб, ривожланиб бораверади ва янги уфқларни очади», — дея қўшимча қилди Фарҳод Арзиев.

Анжуман ўзбек ва россиялик экспертларнинг икки томонлама учрашувлари форматидаги иккинчи шундай учрашув бўлди. Биринчи учрашув 2019 йилда Самарқандда (СМТИ) ва «Валдай» халқаро мунозара клуби ўртасида экспертлар мулоқотини йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган. Тадбирда Ўзбекистон ва Россиядан 50 дан ортиқ экспертлар иштирок этмоқда.