1−8 февраль кунлари Фарғона вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўтказилган назорат тадбирларида 23 та ҳолатда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, тизимга 7 миллиард 315 миллион сўм зарар келтирилган.

Хусусан, Фарғона шаҳри ва Фурқат туманида истиқомат қилувчи 5 нафар фуқаро яшаш хонадонларида криптоактив ва майнинг қурилмаларни электр тармоқларига ноқонуний улаб олган. Бунинг оқибатида давлат манфаатларига жами 7 млрд 14 млн сўм миқдорида зарар етказган.

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди, дейилади хабарда.