«Газета.uz» ўрганган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил якунларига кўра, Хитой икки йил ўтиб, яна Ўзбекистоннинг асосий савдо шериги сифатида Россия ўрнини эгаллади.

россия, савдо ҳамкорлари, туркманистон, хитой, қирғизистон, қозоғистонроссия, савдо ҳамкорлари, туркманистон, хитой, қирғизистон, қозоғистон

Хитой билан товар айирбошлаш ҳажми тезлик билан 1,5 баравар ошди — 9,06 миллиард доллардан 13,7 миллиард долларгача. Ўзбекистон маҳсулотларининг Хитой бозорига экспорти ҳажми 6,4 фоизга — 2,46 миллиард долларгача камайган, Хитойдан импорт эса 1,7 баробарга — 11,26 миллиард долларгача ошган.

Россия савдо ҳамкорлари орасида иккинчи ўринга тушиб қолди. Савдо айланмаси 5,3 фоизга ўсди (2022 йилда ўсиш 22,9 фоизни ташкил этганди) — 9,38 миллиард доллардан 9,88 миллиард долларгача. Россия Федерациясига экспорт ҳажми атиги 5 фоизга (46,8 фоиз эди) — 3,3 миллиард долларга, импорт эса 5,55 фоизга (13,7 фоиз) ошиб, 6,58 миллиард долларга етди.

Ўзбекистон билан энг кўп товар айланмасига эга 10 та давлат (2023, фоиз)


Давлатлар / йиллик улушлар
2019
2020
2021
2022
2023
1
Хитой
18.1
17.7
17.7
17.8
21.9
2
Россия
15.7
15.5
17.9
18.6
15.8
3
Қозоғистон
8
8.3
9.3
9.2
7
4
Туркия
6
5.8
8.1
6.4
5
5
Корея Республикаси
6.5
5.9
4.5
4.7
3.7
6
Қирғизистон
2
2.5
2.3
2.5
1.5
7
Германия
2.3
2.3
1.8
2.3
1.7
8
Туркманистон
1.3
1.5
2.1
1.9
1.7
9
Афғонистон
1.5
2.1
1.5
1.5
1.4
10
Франция




1.6

Қозоғистон билан товар айирбошлаш пандемия бўлган 2020 йилдан бери биринчи марта қисқарди. Ўтган йили савдо ҳажми 5,4 фоизга камайиб, 4,6 миллиард доллардан 4,4 миллиард долларга тушди. Импорт (3,03 миллиард доллар) ҳам, экспорт ҳам (1,37 миллиард доллар) камайди. 2020 йилга келиб кўрсаткични 5 миллиард долларга етказиш режалаштирилган эди. Йил бошида Ўзбекистон ва Қозоғистон савдо тўсиқларини бартараф этиш бўйича ишчи гуруҳ тузгани хабар қилинган эди.

Савдо кўрсаткичларининг ёмонлашуви бошқа бир қўшни мамлакат Қирғизистон билан ҳам кузатилмоқда. Ўтган йилнинг сўнггида ҳажм 24,5 фоизга камайиб, 953,4 миллион долларни ташкил этди, бу 2021 йилдагидан ҳам паст, шу сабабли мамлакат асосий савдо ҳамкорлар рўйхатида 6-ўриндан 9-ўринга тушиб кетди. Бунга асосан Ўзбекистон товарлари экспортининг камайиши таъсир кўрсатди (минус 35,7 фоиз) — 631,5 миллион доллар, Қирғизистондан импорт эса аксинча (+14,6 фоиз) — 321,9 миллион долларга ошган. 2022 йилда мамлакатлар савдо ҳажмини 2 миллиард долларга етказишни режалаштирган эди.

Туркия билан товар айирбошлаш ҳажми кетма-кет иккинчи йил пасайишда давом этмоқда (2022 йилда — минус 0,8 фоиз, 2023 йилда — минус 8,34 фоиз) — 3,1 миллиард долларгача. Экспортнинг қисқариши (минус 24 фоиз) фонида турк товарлари импорти (+6 фоиз) ортиб бормоқда. Бунга Туркиядан келадиган товарларни арзонлаштирган лиранинг қадрсизланиши сабаб бўлиши мумкин.

Жанубий Корея билан савдо айланмаси деярли ўзгармади — 2,34 миллиард доллар (+0,03 фоиз).

Товар ва хизматлар экспортидаги олтита асосий ҳамкор давлатларнинг улуши


Давлатлар / йиллик улушлар
2019
2020
2021
2022
2023
1
Россия
13.9
9.7
12.4
15.9
13.5
2
Хитой
14.1
12.8
15.2
13
10.1
3
Туркия
6.7
6.7
10.2
7.8
5.1
4
Қозоғистон
8
6
7.1
7.1
5.6
5
Қирғизистон
3.8
5
4.8
5.1
2.6
6
Афғонистон
3.4
5.1
3.9
3.9
3.5

Бошқа давлатлар
48.2
56.2
43.5
44.5
57.1

Туркманистон савдо ҳамкорлари орасида олтинчи ўринга кўтарилиб, Германия (минус 9,9 фоиз, 1,05 миллиард доллар) ва Қирғизистонни ортда қолдирди. Бу мамлакат билан товар айирбошлаш ҳажми 17,8 фоизга ошиб, 1,09 миллиард долларни ташкил этди. Шу билан бирга, Ўзбекистондан товар экспорти 171,2 миллион долларгача камайган, импорт (асосан газ) эса 923,2 миллион долларгача ошган.

2022 йил якуни бўйича асосий савдо ҳамкорлари рўйхатида 20-ўринни эгаллаган Франция товар айирбошлаш ҳажмининг қарийб 3 бараварга — 344,3 миллион доллардан 984,7 миллион долларга ўсиши ҳисобига 8-ўринга кўтарилди. Ушбу ўсиш уран ва авиатехникалар, шу жумладан, йўловчи самолётлар етказиб беришнинг кўпайиши ҳисобига таъминланди.

Ўзбекистоннинг Россия ва Хитойга савдо қарамлиги ортди. Уларнинг товар айланмасидаги умумий улуши 36,4 фоиздан 37,7 фоизгача ошди (Хитой ҳиссасида деярли 22 фоиз). Ушбу мамлакатларнинг импортдаги улуши 41,1 фоиздан 46,8 фоизга ошган, экспортда эса 29,3 фоиздан 23,6 фоизга камайган. Шу тариқа Ўзбекистон Россия ва Хитой товарларини кўпроқ импорт қилмоқда ва бу бозорларга ўз товарларини камроқ етказиб бермоқда. Бундан ташқари, ташқи савдо тақчиллигининг 88 фоизи ёки 13,7 миллиард доллардан 12,1 миллиард доллари Хитой ва Россия билан савдодан тушган.

Бу қарамлик 2024 йилда Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича шартнома ва Хитой компаниялари билан тузилган энергетика лойиҳалари, шунингдек, жамоат транспорти ва бошқа автомобиллар импорти ҳисобига яна ортиши мумкин.

Қозоғистон ва Қирғизистон билан савдо кўрсаткичлари ёмонлашгани сабабли Марказий Осиёнинг савдодаги улуши 14,8 фоиздан (7,5 миллиард доллар) 11,5 фоизгача (7,2 миллиард доллар) камайди. Туркманистон ва Тожикистон билан товар айирбошлашнинг ижобий динамикаси бўлмаганида, бу кўрсаткич бундан ҳам пастроқ бўлиши мумкин эди.

Афғонистон билан савдо айланмаси 13,2 фоизга ўсиб, 867 миллион долларни ташкил этди.

Товар ва хизматлар импортидаги олтита асосий ҳамкор давлатларнинг улуши


Давлатлар / йиллик улушлар
2019
2020
2021
2022
2023
1
Хитой
21
21.3
19.3
20.9
29.5
2
Россия
17
19.7
21.4
20.2
17.2
3
Қозоғистон
8
10
10.8
10.6
7.9
4
Корея Республикаси
11
9.9
7.2
7.5
6
5
Туркия
5.4
5.1
6.7
5.6
4.9
6
Германия
3.8
3.6
2.7
3.5
2.6

Бошқа давлатлар
31.4
28.1
29.4
29.4
29.4

Шу билан бирга, Ўзбекистон савдо алоқаларини босқичма-босқич диверсификация қилиб, Европа давлатлари — Литва (+22,5 фоиз), Италия (30,3 фоиз), Польша (13,9 фоиз), шунингдек, БАА (20,7 фоиз), Бразилия (18,4 фоиз), Эрон (15,4 фоиз) ва Беларусь (14,7 фоиз) билан савдо ҳамжини изчил ривожлантирмоқда. Бунинг натижасида экспортдаги бошқа давлатларнинг улуши 44,5 фоиздан 57,1 фоизга ўсди, импортда эса ўзгаришсиз қолди (29,4 фоиз).

Россия мева ва сабзавотларнинг асосий экспорт бозори бўлиб қолмоқда, бироқ унинг улуши 42,5 фоиздан 37 фоизга камайди. Шу билан бирга, етказиб бериш ҳажми 541,9 минг тоннадан 611,4 минг тоннага ошган, экспортдан тушган тушум миқдори эса 486,7 миллион доллардан 437,4 миллион долларга камайган.

Покистон мева-сабзавот экспортининг иккинчи бозорига айланди (улуш ўсиши — 8,8 фоиздан 16,7 фоизгача), экспорт тушуми 101,2 миллион доллардан 197,6 миллион долларгача ошди.

Хитойга етказиб бериш ҳам ўсди — 144,9 миллион долларга 185,1 минг тоннагача (мос равишда +45,5 фоиз ва 38,5 фоиз), Қозоғистонга экспорт эса 1,3 марта — 486,3 минг тоннага (121,2 миллион доллар) қисқарди, бунинг натижасида улуш 16,7 фоиздан 10,3 фоизга камайган.

Саноат товарлари импорти 10 фоизга ошиб, 6,32 миллиард долларга етди. Импортнинг умумий ҳажмидаги улуши 16,6 фоизни (18,8 фоиз) ташкил этди. Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар асосан ушбу давлатлардан импорт қилинади:

  • Россиядан — 34,3 фоиз улуш билан 2,17 миллиард доллар (илгари 2,44 миллиард доллар, 42,3 фоиз эди);
  • Хитойдан — 30,9 фоиз улуши билан 1,95 миллиард доллар (1,26 миллиард доллар, 21,9 фоиз);
  • Қозоғистондан — 11,3 фоиз улуш билан 715,2 миллион доллар (721,5 миллион доллар, 12,5 фоиз).

Аввалроқ «Газета.uz» Ўзбекистон 2023 йилда нималар билан савдо қилгани ҳақида маълумот берганди.