Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида суюлтирилган газ сотувидан тушган маблағларни ўзлаштирган шахслар аниқланди, дея хабар қилмоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиши департаменти.

Департаментнинг Тойлоқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Тойлоқтумангаз» бўлими СУГ хизмати ходимлари И.С., К.Д., И.О. ва Ф.А. ўзаро тил бириктириб, 2023 йилнинг октябрь ноябрь ойларида имтиёзли нархда аҳоли хонадонларига етказиб берилган суюлтирилган газ сотувидан тушган 346,9 млн сўмни банк кассасига кирим қилмасдан ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.