21 январь куни Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида тунги вақтда автомашина шиналарини яширин равишда ечиб, уларни пуллаётган жиноий гуруҳ қўлга олинди, дея хабар бермоқда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 24 ёшли Б.И. тенгдоши Ж.А. ва 27 ёшли Н.Н. билан Янгийўл шаҳри, Янгийўл ва Қуйи Чирчиқ туманларида 10 га яқин Cobalt машиналарининг шиналарни тунда келиб яширин равишда ечиб олган. Сўнгра уларни сотиб юборган ва пулларини шахсий эҳтиёжлари учун ишлатган.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида улар процессуал тартибда қўлга олинган. Йигитларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «б» банди (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.