Профилактик ишлари олиб борилиши муносабати билан, «Олмазор» — «Сергели» йўналишида поездлар қатнови 25 сентябрь соат 21:00 дан 26 сентябрь соат 07:00 гача вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу йўналиш бўйича автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади. Метрополитен йўловчилари ушбу йўналишдаги автобуслардан йўл кира ҳаққисиз фойдаланиши мумкин.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот хизмати