2021−2022-ўқув йили учун республика ОТМлари тасарруфидаги академик лицейларга кириш имтиҳонларининг якуний натижалари (мандат) эълон қилинди. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Натижаларни:
- litsey.edu.uz расмий веб-сайти;
- ОТМ тасарруфидаги академик лицейларнинг расмий веб-сайтлари орқали аниқлаш мумкин.
Июль ойида академик лицейларга дастлабки саралаш ҳамда асосий имтиҳонларни ўтказиш вақти маълум бир муддатга сурилди. Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда имтиҳонларнинг ўтказилиши сентябрь ойининг биринчи ярмида бўлиб ўтиши айтилди.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Сентябрь ойи аввалида президентликка номзод Мақсуда Ворисова ОТМга кириш имтиҳонлари натижаларини (мандат) эълон қилиш кечикаётганлиги учун Давлат тест марказини танқид қилди. У ДТМ фаолиятини бутунлай қайтадан кўриб чиқиш кераклигини таъкидлади. Марказ кетма-кет учинчи йил мандат эълон қилиш муддатини бузмоқда.