Об-ҳаво ўзгариб, қор ёғишда давом этаётганлиги сабабли Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи «Тахтақорача» довонида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди.

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар беришича, турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида довон ёпилган.

Аввалроқ, 16−17 ноябр кунлари Ўзбекистон ҳудудларида ёмғир қорга айланиши кутилаётгани ҳақида ёзгандик. Ҳафта бошида республика бўйича шамол тезлиги 17−22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати ҳарорат кечалари 5−8 градус совуқгача, кундуз кунлари 0−3 градус илиқгача бўлади.