11 декабрь куни соат 17:50 ларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Темур Малик — Дўрмон йўли кўчалари кесишган чорраҳада Matiz ва Lacetti автомобиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

Тошкент шаҳар ЙҲХББ хабарига кўра, бунга 1996 йилда туғилган С.Р. Matiz автомобилини борқараётиб, қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган 1994 йилда туғилган А.Т. бошқарувидаги Lacetti автомобилни ўтказиб юбормагани сабаб бўлган.

Натижада Matiz йўловчиси 1956 йилда туғилган З.М. олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Икки автомобиль ҳайдовчилари ҳамда Matiz йўловчилари — 1981 йилда туғилган У.З. ва 2015 йилда туғилган З.О. тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.