Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарор лойиҳаси билан 1 январдан Тошкент шаҳрида йўлкира ҳақи ошиши мумкин. Бунда шаҳар жамоат транспорти — автобус ва метрополитенда чекланган тариф бир йўловчи учун 1700 сўм, бир йўловчининг багажини ташиш бўйича хизмат учун — 3 000 сўм этиб белгиланиши назарда тутилмоқда.

Қарор лойиҳасига кўра, тариф режаларини белгилаш Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йилдаги 643-сон қарорига асосан белгиланган.

Тариф режаларининг номланиши

Тариф турлари

(кун)

Тариф туридаги

қатновлар сони

Тариф режаларининг нархи,

(сўм)

1.

«AV» автобус, электробус — аҳоли учун

5

22

29 000

10

44

58 000

15

66

86 000

20

88

115 000

30

130

170 000

2.

«AVМ» автобус, электробус, метро — аҳоли учун

5

30

39 000

10

60

79 000

15

90

118 000

20

120

157 000

30

180

236 000

3.

«N» автобус, электробус — пенсионерлар ва ногиронлар учун

5

22

14 000

10

44

29 000

15

66

43 000

20

88

58 000

30

130

85 000

4.

«T» автобус, электробус — талабалар учун

5

22

14 000

10

44

29 000

15

66

43 000

20

88

58 000

30

130

85 000

5.

«O'» автобус, электробус — ўқувчилар учун

5

22

14 000

10

44

29 000

15

66

43 000

20

88

58 000

30

130

85 000

6.

«» автобус, электробус, метро — пенсионерлар
ва ногиронлар учун

5

30

20 000

10

60

39 000

15

90

59 000

20

120

79 000

30

180

118 000

7.

«» автобус, электробус, метро — талабалар учун

5

30

20 000

10

60

39 000

15

90

59 000

20

120

79 000

30

180

118 000

8.

«O’М» автобус, электробус, метро — ўқувчилар учун

5

30

20 000

10

60

39 000

15

90

59 000

20

120

79 000

30

180

118 000

9.

«Б» бепул — транспортдан бепул фойдаланишҳуқуқига
эга бўлган шахслар учун

30

60

0

2022 йилда янги тарифларнинг жорий этилиши натижасида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, «Тошшаҳартранcxизмат» ва «Тошкент метрополитени»нинг зарарлари камайиши мумкин. Бунинг оқибатида шаҳар бюджети харажатлари 128−130 млрд сўмга камайиши кутилмоқда.

Ҳозирда лойиҳа жамоатчилик муҳокамаси учун regulation.gov.uz порталига жойлаштирилган. Унга фуқаролар 26 декабргача таклифлар киритиши мумкин.

Бунга қадар пойтахтда жамоат транспорти учун нархлар сўнгги маротаба 2019 йилнинг август ойида — 1200 сўмдан 1400 сўмгача оширилган эди.