ДХХ ходимлари ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан Самарқанд вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда туман халқ таълими мутахассис пора билан қўлга олинди.

Каттақўрғон тумани халқ таълими бўлими мутахассиси А.Ш. «L.S.» МЧЖ томонидан тумандаги умумий ўрта таълим мактабида амалга оширилган 300 млн сўмлик жорий таъмирлаш ишларини бажарилгани ҳақидаги далолатномани ХТБ мудирига тасдиқлатиб беришига ишонтирган. Бунинг эвазига эса 2000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ишлари давом этмоқда.