24 декабрь куни кундузи республика ҳудудининг катта қисмида илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, деб хабар берди Ўзгидромет.

Ҳаво ҳарорати +8…+13 даража илиқни ташкил этади. Республиканинг шимолий ҳудудларига совуқ антициклон кириб келиши бошланади, бу ҳудудларнинг баъзи жойларида қор ёғади, шамол тезлиги 17−22 м/с гача кучайиши мумкин, ҳарорат кундузи −2…+3 даражадан юқори бўлмайди.

25 декабрь куни республиканинг барча ҳудудларига антициклон кириб келади, Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда қор ёғади, Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Фақат Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

Баъзи жойларда шамол тезлиги 17−22 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 0…+5 даражани, кундузи +5…+10 даражани, шимолда кечаси −3…−8 даражани, кундузи 0…-5 даражани ташкил этади.

Якшанба куни мамлакатнинг барча ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади, шимолда ёғингарчилик тўхтайди. Ҳарорат кечаси ва кундузи −2…+3 даражани, шимолда кечаси −9…−14 даражани, кундузи 0…-5 даражани ташкил этади.

Душунба куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли кам, кечаси ҳарорат −3…−8 даража совуққача пасаяди, кундузи −2…+3 даражадан юқори бўлмайди, ушбу кун учун бўлган кўп йиллик қийматлардан 5−7 даражага камдир.

Шу кунларда республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Жума куни эрта тонгдан Қорақалпоғистонда қор ёғишни бошлагани ҳақида ёзгандик.