Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида ноқонуний ер сотишга уринган шахслар қўлга олинди.

Самарқанддаги ҳолатда фуқаро Г.Ғ. (аёл киши) фуқаро Г. нинг ишончига кириб, «М.Т.» фермер хўжалигининг 10 сотих ер майдонни сотишга келишиб олган.

Бунинг эвазига 12 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Сурхондарёда эса «Қ.Ч.» фермер хўжалиги раҳбари А.Э. хўжаликнинг пахта ва ғалла етиштиришга мўлжалланган 0,15 гектар ер майдонини ва ўзи вақтинча фойдаланиб келаётган 0,40 гектар ер майдонини фуқаро Р.га 85 млн сўмга уй-жой қуриб фойдаланиш учун сотишга келишган.

Шундан, 40 млн сўмини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳар иккала ҳолат бўйича ҳам Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари кетмоқда.